02.08.2023 йилдаги ЎРҚ-858-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 23 июнда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда мобиль алоқа ҳамда мобиль интернет қамровини кенгайтириш, кўрсатилаётган алоқа хизматларининг сифатини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришига нисбатан мавжуд тақиқ радиочастота спектридан янада самарали фойдаланиш имкониятларини чекламоқда. Бундан ташқари ахборот хавфсизлиги таъминланишини янада кучайтириш мақсадида, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни инобатга олиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартишлар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилишини ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланишини, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари тартибга солинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Бундан ташқари маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган давлат бошқаруви органларининг номлари аниқлаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун радиочастота спектридан янада самарали фойдаланилишига, телекоммуникация тармоқларининг ривожланишига, шунингдек аҳолининг янада сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминланишига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-модданинг ўн иккинчи хатбошисидаги «радиочастота бериш» деган сўзлар «бириктирилган радиочастота» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш сертификатлаштириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, солиқ солиш, ягона илмий-техника сиёсатини шакллантириш орқали, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа воситалар билан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 7-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«радиочастота спектри бўйича давлат бошқаруви органи томонидан ажратилган радиочастоталар полосалари доирасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатномалар беради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«радиочастота спектридан фойдаланувчиларга бириктирилган радиочастоталарнинг ҳисобини юритади, шунингдек радиочастота спектридан радиочастота спектри бўйича давлат бошқаруви органи томонидан белгиланган тартибга мувофиқ фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиочастота спектри радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан давлат, жамоат эҳтиёжларини ва шахсий эҳтиёжларни таъминлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш белгиланган тартибда радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга муайян радиочастоталарни бириктириш Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Бириктирилган радиочастота ўта муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастоталар полосаларини ажратиш фойдаланувчидан келиб тушган ариза бўйича ёки танлов асосида ёхуд ким ошди савдоси натижаларига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастота органи ва радиочастота спектридан фойдаланувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастоталар полосаларидан бирдан ортиқ радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан фойдаланилиши радиочастота спектридан биргаликда фойдаланишдир. Радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш улар ўртасида радиочастота органининг тегишли рухсатномаси асосида шартнома тузиш орқали амалга оширилади. Мазкур рухсатнома радиочастота спектри бўйича давлат бошқаруви органи томонидан белгиланадиган радиочастоталар полосаларига биноан берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 10-моддадаги «берилади» деган сўз «бириктирилади» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 13-модда иккинчи қисми ўзбекча матнининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошисидаги «берилган» деган сўз «бириктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошисидаги «берилган» деган сўз «бириктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «лойиҳалаш» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқариш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш фақат радиочастота спектридан фойдаланувчи радиочастота органининг тегишли рухсатномасини олганидан ва ташкилотнинг яратишга доир стандартлари келишилганидан кейин амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 16-модданинг биринчи қисмидаги «фойдаланувчиларнинг» деган сўз «радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 17-модда ўзбекча матнининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «Берилган» деган сўз «Бириктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «Берилган» деган сўз «Бириктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «Берилган» деган сўз «Бириктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «фойдаланувчиларнинг» деган сўз «радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матнидаги «фойдаланувчиларнинг» деган сўз «радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 181-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиочастота спектридан фойдаланиш чоғида радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан ахборот хавфсизлиги чоралари, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узатиладиган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш, алоқа тизимларидан назоратсиз фойдаланиш ва уларнинг ишлашини тўхтатиб қўйиш, шунингдек улардан шахс, жамият ва давлатга зарар етказадиган мақсадларда фойдаланиш истисно этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни (маълумотларни) узатиш жараёнида унинг (уларнинг) конфиденциаллигини, яхлитлигини ва ундан (улардан) фойдаланиш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатсиз ёки беихтиёр аралашишга уринишлар бўлган тақдирда алоқа тизимининг ишлаш режими ўзгармаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 182-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«182-модда. Радиоалоқанинг конфиденциаллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахс учун мўлжалланган радиохабар қабул қилинган тақдирда уни қайд қилиш, унинг мазмунини ва мавжудлиги фактини ошкор этиш, тарқатиш ёки ўзгартириш тақиқланади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конфиденциал ахборотни ва (ёки) давлат сирлари мавжуд бўлган маълумотларни Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштирилган ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда радиоалоқа каналлари орқали узатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастота органлари томонидан амалга ошириладиган радиочастота спектри мониторинги радиоалоқанинг конфиденциаллигини бузиш ҳисобланмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 19-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-858-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 03/23/858/0554-сон)