Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 72-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 72-банди «к» кичик бандидаги «давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш» деган сўзлар «давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 2 август кунидан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июль,
54-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2634-5/0541-сон)