Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — А. Тўрақулов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — М. Астанов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — М. Астанов
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори
Қарори
4-1804-2301/1201-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М. Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д. Рахимов ва Ҳ. Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б. Холмуродовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокурори катта ёрдамчиси К. Бахтиев, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари М. С, С. Б (2023 йил 10 июлдаги 01/03-1-1852-сонли ишончнома асосида), «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қ. К, унинг вакиллари Ж. Б, Я. О, С. Н, Х. О, Х. Б (2023 йил 5 апрелдаги 228-сонли ва 2023 йил 11 июлдаги ишончномалар асосида) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Косон туман прокуратураси томонидан келтирилган протест бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) «К н г қ э» масъулияти чекланган жамиятига (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали МТКваИХВ бошлиғи Х. Т томонидан йили, вақти кўрсатилмаган ҳолда тузилган ҳамда «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғузор филиали КУК иш юритувчиси З. Ҳ, «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали бошлиғи С. Н томонидан тасдиқланган «E D C» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали билан ўзаро тузилган ижара шартномасига асосан пармахона бригада аъзолари ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишчи муҳандис-техник ходимлар ўртасида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Косон туман прокуратураси томонидан келтирилган протестда суд ҳужжатини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят прокуратураси вакили протестда келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлигини, битимда иштирок этган шахслар жалб этилмаганлигини, ушбу ҳолат эса суд ҳужжатини бекор қилинишига асос бўлишини маълум қилиб, протестни қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари протестга нисбатан эътирозларини билдириб, суд томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинганлигини, сабаби битим тузилиши оқибатида давлат манфаатига зиён етказилганлигини, битим қонунчилик талабларига зид равишда тузилганлигини, битимда иштирок этган шахсларнинг фамилияси, исми кўрсатилмаганлигини, битимни тузишда юқори ташкилот аъзоларининг розилиги олинмаганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ҳам протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, суд томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинганлигини, битим шакли ва мазмуни амалдаги қонун ҳужжатларига мос келмаслигини, битим иштирокчилари суднинг ажрими билан жалб этилганлигини, суд чақирув қоғози берганлигини баён этиб, протестни қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали МТКваИХВ бошлиғи Х. Т томонидан йили, вақти кўрсатилмаган ҳолда тузилган ҳамда «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали КУК иш юритувчиси З. Ҳ, «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали бошлиғи С. Н томонидан тасдиқланган «E D C» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий хорхонаси ва «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали билан ўзаро тузилган ижара шартномасига асосан пармахона бригада аъзолари ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишчи муҳандис-техник ходимлар ўртасида битим тузилган.
Мазкур битимда «E D C» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали билан ўзаро тузилган ижара шартномасига асосан ишларни ўз вақтида бажариш, ижара шартномасида ажратилган маблағни иш ҳақи қилиб бригада аъзоларига амалдаги тариф сетка бўйича бир соат учун белгиланган сўмни ўртача ой соати жамланмаси нисбатига саккиз баробар йиғиндиси миқдорида ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари ва пармахоналарга қўшимча хизмат қилаётган ишчи муҳандис-техник ходимларнинг ишларни ўз вақтида сифатли бажарилишига ҳиссаларини ҳисобга олиб энг кам иш ҳақи миқдорида келиб чиқиб белгилаш назарда тутилган.
Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келинган ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган деб ҳисоблайди.
Чунки, гарчи ҳал қилув қарорида суднинг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «E D C» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси, суднинг 12 апрелдаги ажрими билан иш бўйича жавобгар сифатида «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали жалб этилганлиги кўрсатилган бўлса-да, аммо ушбу ажримлар билан ишга алоқадор битим иштирокчилари жалб этилмаган.
Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан битим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатига таъсир қиладиган ҳал қилув қарори қабул қилиниб, процессуал хатоликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 48-моддасига асосан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан экспорт маршрутларини кўпайтириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 5-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
Шу сабабли судлов ҳайъати протестни қисман қаноатлантиришни ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда иш учун муҳим ҳолатларни аниқлаши, ишга «К н г қ э» масъулияти чекланган жамияти Ғ филиали ҳамда «E D C» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасини жалб этиши, ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини тўғри ҳал этиши ҳамда қонуний ва асосли қарор қабул қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, апелляция протестини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун шу судга юборишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 118, 278 — 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Косон туман прокуратурасининг протести қисман қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Косон туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги ижро варақалари бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи М. АСТАНОВ
Ҳайъат аъзолари Д. РАХИМОВ
Ҳ. ТУРСУНОВ
Қарши ш.,
2023 йил 11 июль,
4-1804-2301/1201-сон