14.07.2023 йилдаги 4-1407-2201/2230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар буйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 14.07.2023 йилдаги 4-1407-2201/2230-сон
Кучга кириш санаси
14.07.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Л. АСАТОВ
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - О. НУРИМОВ
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В. САТТОРОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1407-2201/2230-сонли иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р. Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И. Таджиев ва В. Сатторовадан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари ҳуқуқшунос РТ (2022 йил 22 ноябрдаги И/7-сонли ишончнома асосида), АШ СА (раҳбар), жавобгар вакиллари ҳуқуқшунос Д. Тангиров (2023 йил 15 апрелдаги 78-сонли ишончнома асосида) ва адвокат Р. Мусаева (2023 йил 14 июлдаги 63-сонли ордер ва 2023 йил 13 июлдаги 113-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «АИ» МЧЖнинг жавобгар МЧЖ шаклидаги «Ў» қўшма корхонаси иштирокчиларининг 2022 йил 28 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан МЧЖ шаклидаги «Ў» қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ шаклидаги «Ў» қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг таъсис шартномасига кўра, жамият таъсисчилари «Р» МЧЖ (20 фоиз), МЧЖ шаклидаги «АИ» қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (30 фоиз) ва Туркия Республикаси фуқароси НКА (50 фоиз)дан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг 2022 йил 28 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, унда АҲСХА жамият бош директори лавозимига тайинланиб, у билан 3 йил муддатга меҳнат шартномаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар иштирокчиларининг 2022 йил 28 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 4 январдаги ажрими билан «Р» МЧЖ ва Туркия Республикаси фуқароси НКА низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар иштирокчиларининг 2022 йил 28 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг апелляция шикоятида МЧЖнинг умумий йииғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишда жамият иштирокчилари учинчи шахс сифатида жалб қилиниши мумкин бўлмаса-да, жамият иштирокчилари учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинганлиги, даъвогар умумий йиғилишда бош директор номзоди бир овоздан тасдиқланиши лозимлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, унинг ушбу важи жамият устави талабига зид эканлиги, жамият уставида бош директор номзодини тасдиқлаш кўпчилик овоз бериш йўли амалга оширилиши белгиланганлиги, умумий йиғилишда 70 фоиз кворум бўлганлиги, умумий йиғилиш қарори қонун ҳужжатларига зид эмаслигини кўрсатиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 32-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа ҳолларда ҳам ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 33-моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шартлиги, иккинчи қисмида хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши кераклиги, саккизинчи қисмида эса жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ Жамият иштирокчиларининг 2022 йил 28 октябрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишининг жойи ва вақти ҳақида даъвогар ва жамият иштирокчиси «Р» МЧЖ хабардор қилинмаган, умумий йиғилишда даъвогар қатнашмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, қонун талаблари бузилган ҳолати мавжудлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг важлари билан асосли равишда келишмаган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жавобгар ўзининг важида даъвогарни хабардор қилиш учун бир ой олдин почта алоқа хизмати орқали чақирув хати юборилганлигини келтирган бўлса-да, почта жўнатмаси даъвогарга ва жамият иштирокчиси «Р» МЧЖга топширилмасдан қайтарилган. Шу боис ўттиз кун олдин жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида жамият иштирокчиларининг манзил бўйича буюртма хат юборилганлиги ҳолати уларни хабардор қилинганлигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Жамият уставининг 14.3-бандида жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг шикоятида. даъвогар умумий йиғилишда иштирок этмаган бўлса-да, қарор қабул қилиш учун кворум етарли деб важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, Жамият иштирокчиси «Р» МЧЖ апелляция инстанцияси судига 2023 йил 3 апрелдаги 364-сонли хат билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 28 октябрдаги умумий йиғилишда барча иштирокчи иштирок этиб, ўзининг фикрини билдирганда, бошқача қарор қабул қилиниши мумкинлигини маълум қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 — 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ шаклидаги «Ў» қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ шаклидаги «Ў» қўшма корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1407-2201/2230-сон