Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-8]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю ва 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 июль,
254-мҳ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 июль,
55-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 июлдаги 254-мҳ-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 55-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 111-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.».
6. 15-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон)