18.07.2023 йилдаги 4-1802-2202/1692-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар буйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 18.07.2023 йилдаги 4-1802-2202/1692-сон
Кучга кириш санаси
18.07.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар буйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О. Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д. Рахимов
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И. Таджиев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р. Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В. Сатторова ва И. Таджиевдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили — адвокат А. Атоев (2023 йил 10 январдаги 3/23-Е-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар А.В.Г (А.Б.К. манфаатида)нинг жавобгарлар «К» хусусий корхонаси ва таъсисчиси С.Б.К. нисбатан умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори устидан «К» хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Б.К.нинг отаси Б.Н.К «К» ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади)нинг 100 фоиз таъсисчиси 2019 йил 22 ноябрь куни вафот этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 декабрда корхона собиқ мулкдори оила аъзоларининг 1-сонли умумий йиғилиши ўтказилган. Унга кўра корхонаннинг таъсисчилигини ҳамда фирма номидан белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича бошқаришни собиқ мулкдорнинг ўғли С.Б.К. (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан 2019 йил 10 декабрь куни 1-сонли қарор қабул қилган ва унга кўра 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан корхонанинг барча мол-мулки, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари бўйича ҳукуқий вориси сифатида ташкилий ҳукуқий шаклини «К» хусусий корхонаси шаклига ўзгартирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 20 декабрдаги 8501-сонли реестр рақами билан корхонанинг ҳуқуқий мақоми ўзгартирилиб, «К» хусусий корхонаси сифатида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан кейин, А.В.Г. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2010 йил 27 октябрда туғилган ва вояга етмаган шахс А.Б.К манфаатида корхонанинг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ва Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ва даъвогарнинг даъво талабни қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво талаби ИПК 30-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган корпоратив низолар жумласига кирмаслиги, ИПК 30-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳукуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига кириши, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно эканлиги белгиланганлиги, апелляция инстаснцияси суди ўз қарорини «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун нормалари билан асослантирмоқчи бўлганлиги, бироқ, ҳақиқий эмас деб топишни сўраган йиғилиш баённомаси тузиш пайтида корхона хусусий корхона эмас, барки савдо фирмаси шаклидаги юридик шахс бўлганлиги, апелляция инстанцияси суди асоссиз Фуқаролик кодексининг 114 ва 116-моддаларига таянганлиги, чунки низолашаётган ҳужжат битим ҳисобламаслигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида корхона вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар, С.К. ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни даъвогар, С.К. ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати корхона вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли қарор «К» ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси собиқ раҳбар марҳум Б.К.нинг оила-аъзоларининг ўзаро йиғилиш қарорилиги, уни жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори деб бўлмаслиги, мазкур низо мерос мол-мулкни бўлиш билан боғлиқлиги, мерос билан боғлиқ низолар фуқаролик судларида кўрилиши лозимлиги ҳақидаги асослар билан иш бўйича иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосланиб тугатиш ҳақида хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг 2019 йил 10 декабрдаги 1-сонли қарори билан 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан «К» ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг барча мол мулки, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳамда бошқа мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси сифатида ташкилий ҳуқуқий шаклини «К» хусусий корхонаси шаклига ўзгартирлиб, қайта ташкил этилганлиги сабабли мазкур низо пайдо бўлганлиги, Шаҳрисабз туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан берилган 2023 йил 11 январдаги 41-сонли маълумотномада корхона аъзоларининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан «К» хусусий корхонасининг қайта давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва мархум корхона таъсисчисининг ўғли С.Қ. номига расмийлаштирилганлиги ҳақида баён қилганлиги, ИПК 30-моддасининг иккинчи қисмида қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мукинлиги белгиланганлигини асос қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига биноан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинганда ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш бўйича қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормасини бузилишига йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасибиринчи қисмининг 4-бандига биноан, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ИПК 305-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати корхонанинг шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«К» хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кўриш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: ҳайъат аъзолари: Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2202/1692-сон