Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Қарори
4-1001-2206/19989-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья
2023 йил июль ойининг 3 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи — судья,
ҳайъат аъзолари — судьялар ................................ ва ................................дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ................................ котиблигида, «................................» масъулияти чекланган жамияти собиқ иштирокчиси................................нинг вакили адвокат ................................, фуқаро ................................ иштирокида «................................» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади :
«................................» МЧЖ 1995 йил 30 мартда 3-000052-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, жамият иштирокчилари................................ — 77,6 фоиз ва ................................ — 22,4 фоиз жамиятнинг устав фондидаги улушга эга бўлган. Жамият иштирокчиси ................................ вафот этгандан сўнг унинг жамият устав фондидаги улуши унинг ворислари: отаси ................................, турмуш ўртоғи Н.Ш, фарзандлари................................ ва ................................ларга ўтган ва жамият иштирокчилар М.Ш — 80,72 фоиз ва ................................ — 19,28 фоиз жамиятнинг устав фондидаги улушга эга бўлган.
Кейинчалик 2020 йил 6 июлда «................................» МЧЖ иштирокчилари................................ устав жамғармасидаги жами 100 фоиз улушларни олди-сотди шартномалари асосида А.Ш сотилган ва 2020 йил 20 ноябрда тузилган олди-сотди шартномасига асосан А.Ш «................................» МЧЖ низом жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Шга ўтган. Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2021 йил 21 октябрдаги хукми билан «................................» МЧЖнинг ягона иштирокчиси ва раҳбари ……………………………………… билан тил бириктириб жамиятга тегишли бўлган ……………., ……………………..тумани, ……………………….. ва М. 8-тор кўчалари оралиғида жойлашган, 384 кв.м.дан иборат «Савдо дўкони» (объект)ни «................................» МЧЖнинг сохталаштирилган 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарори асосида олди-сотди ҳужжатларни расмийлаштириб сотиб юборганлиги ҳолатлари аниқланганлиги ва ушбу йиғилиш қарори қонун ҳужжатларига зид эканлиги важи билан «................................» МЧЖ собиқ иштирокчиси................................ва «................................» МЧЖ иштирокчиси И. иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «................................» МЧЖнинг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, «................................» МЧЖнинг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган, «................................» МЧЖ ҳисобидан даъвогар …………………….. фойдасига 2 700 000 сўм миқдорда олдиндан тўланган давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилган.
«................................» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти билан мурожаат қилган, унда биринчи инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, фуқаро ................................ МЧЖ устав фондидаги улушини А. Шга сотилганлиги, кейинчалик А.Ш. жамият низом жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Шга сотганлиги, бундан ташқари фуқаро ................................ ва ................................ «................................» МЧЖ иштирокчилари эмаслиги, фуқаро ................................ 2020 йил 6 июлдан бошлаб МЧЖ иштирокчиси ҳисобланмаслиги, ................................ эса ҳеч қачон жамият иштирокчиси бўлмаганлиги, шунинг учун уларда даъво аризасини имзолаш ваколати мавжуд эмаслиги, аслида даъво аризаси билан фуқаро ................................ эмас жамият низом мғармасидаги 100 фоизи улуши эгаси А.Ш. мурожаат қилиши мумкинлиги, бугунги кунда МЧЖ ягона иштирокчиси А.Ш. мазкур низо судда кўрилаётганлигидан хабари бўлмаганлиги, шунинг учун дастлаб ишни янги очилган ҳолат бўйича кўриб чиқиш учун ариза билан сўнгра апелляция шикояти билан судга мурожаат қилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш бўйича даъвогарларнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Апелляция шикоятига нисбатан даъвогарлар томонидан эътирознома тақдим қилинган ва унда МЧЖнинг апелляция шикояти ва апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз эканлиги, чунки МЧЖ томонидан берилган шикоятида апелляция шикояти беришдаги процессуал муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилишидаги ўз айбини одил судловга, судьяга тўнкашга ҳаракат қилганлиги, бироқ суд ёки бошқа шахслар томонидан МЧЖнинг апелляция шикояти беришга бўлган ҳуқуқи чеклаб қўйилмаганлиги, апелляция инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал қонунчилик нормаларига риоя қилинмаганлиги маълум қилиниб, апелляция шикояти қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилганлиги ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинганлиги боис апелляция шикояти бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан тугатиш сўралган.
Жавобгар «................................» МЧЖ ва МЧЖ ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсалар-да, апелляция инстанцияси суди мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Муқаддам бўлиб ўтган суд мажлисида МЧЖ вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этмаган ҳолларда, агар улар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятни берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг апелляция инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 26-бандида тушунтириш берилган.
Шундан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ................................ вакили адвокат ................................ апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2021 йил 21 октябрдаги ҳукмида 2015 йил 18 августда «................................» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши бўлмаган бўлса-да, ушбу сана билан жавобгар иштирокчилари ................................ларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган савдо дўконини бошқа шахслар орқали ................................ларнинг имзоларини қалбакилаштириб, синглиси Д.М. раҳбарлигидаги «N LTM» масъулияти чекланган жамиятига сотиш юзасидан ўрнатилган тартибда олди-сотди шартномаси тузиш ва уни амалга оширишни ўзининг зиммасига юклаш тўғрисида сохта баённомани тузиб, И.Ш. «................................» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши бўлмаганлигини билса-да, такроран ушбу баённомани ўзи раҳбарлик қилиб келган жамиятнинг муҳри билан тасдиқлаб, И.Сга берганлиги, ўз навбатида И.С. мазкур баённомани кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш жараёнида синглиги Д.Мга тақдим қилганлиги аниқланганлиги, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан умумий йиғилиш баённомаси сохталаштирилганлиги исботланганлиги, даъвогарлар ва бошқа иштирокчилар умумий йиғилишга чақирилмаганлиги, унда иштирок этмаганлиги, даъво талабида унинг хусусий мулки бўлган садво дўкони биносини «................................» МЧЖнинг устав фондига киритиш бўйича сохталаштирилган умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, ушбу мулк А.Ш. иштирокчи бўлган жамиятнинг устав фондига кирмаслиги, ҳал қилув қарори А.Шнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмаслиги, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган А.Ш. томонидан берилганлиги, шунингдек апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Иккинчи даъвогар ................................ эътирозномада билдирилган важларни қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, у МЧЖ ва «................................» МЧЖнинг иштирокчиси бўлмаганлиги, муқаддам МЧЖ директори лавозимида ишлаганлигини маълум қилиб, адвокат ................................ фикрлари қўллаб-қувватлашини билдириб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, шикоят ва эътирозномада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, МЧЖ 1995 йил 30 мартда 3-000052-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, жамият устав фонди 90 029 634 сўмни ташкил этган.
Жамият устав жамғармаси улушлар иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган.
М.Ш. — 77,6 фоиз;
Ф.М.Ш. — 22,4 фоиз.
Жамият иштирокчиси ................................нинг 2004 йил 13 августда вафот этиши ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман 1-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси Б.Т.З. томонидан 2004 йил 21 декабрдаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан ................................нинг ҳиссаси (улуши) унинг ворислари отаси ................................, турмуш ўртоғи Н.Ш, фарзандлари ................................ ва ................................ларга ўтган.
Жамиятнинг 2017 йил 5 сентябрдаги янги таъсис шартномаси ва уставига асосан жамиятда устав жамғармасидаги улушлар иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган :
М.Ш. — 72 676 345 сўм ёки 80,72 фоиз;
................................ — 17 353 289 сўм ёки 19,28 фоиз.
М.Ш. ва А.Ш, шунингдек, Н.Ш. ва А.Ш. ўртасида 2020 йил 6 июлда МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномалари тузилиб, жамият иштирокчиларининг 100 фоиз улушлари А.Шга сотилган.
Кейинчалик, жамият иштирокчиси А.Ш. ва А.Ш. ўртасида 2020 йил 20 ноябрда тузилган олди-сотди шартномасига асосан А.Шнинг жамият низом жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Шга ўтган.
Даъвогарлар «................................» МЧЖ ягона таъсисчиси ва раҳбари И.С, И.Ш. билан тил бириктириб МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, М. 7-тор ва М. 8-тор кўчалари оралиғида жойлашган, 384 кв.м.дан иборат «Савдо дўкони»ни сохталаштирилган 2015 йил 18 августдаги баённома асосида олди-сотди ҳужжатларни расмийлаштириб сотиб юборганлиги, «................................» МЧЖ таъсисчиларнинг умумий йиғилишини ва унинг асосида қабул қилинган қарорни қалбакилаштирилганлиги боис қонун ҳужжатларига зид деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан, хусусан даъвогарлар «................................» МЧЖ иштирокчилари эканлиги ёки эмаслигига ҳуқуқий баҳо бермасдан, низоли жавобгар «................................» МЧЖ иштирокчиларининг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини талаб қилиб олиб ўрганмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Аниқланишича, «................................» МЧЖ иштирокчиларининг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш баённомасида С.И.Н. — 99,91 фоиз, «................................» МЧЖ номидан Н.Ш, М.Ш. — 0,09 фоиз билан умумий йиғилишида иштирок этганлиги қайд қилинган.
Ишда мавжуд статистика органининг маълумотига кўра, жавобгар «................................» МЧЖинг иштирокчилари бўлиб С.И.Н. ва «................................» МЧЖ ҳисобланади.
Бундан кўринадики даъвогар И.Ш. «................................» МЧЖнинг иштирокчиси бўлмаган.
Шунингдек Н.А.Ш, Ф.Ш, Н.Ш. ва М.Шнинг М.Ш ва А.Ш, шунингдек, Н.Ш. ва А.Ш. ўртасида 2020 йил 6 июлда тузилган МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси 4-1001-2104/23116-сонли иш доирасида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномаларни ҳақиқий эмас деб топилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 29 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган, даъвогарларнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 январдаги қарори билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, Н.Ш. Ф.Ш., Н.Ш., М.Шнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Демак М.Ш. 2020 йил 6 июлда тузилган МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномасига асосан ўзга тегишли МЧЖ устав жамғармасидаги улушни сотиб МЧЖ иштирокчилар сафидан чиққан ва 2020 йил 6 июлдан бошлаб МЧЖнинг иштирокчиси ҳисобланмайди.
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 262-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисида хўжалик ширкати қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, юридик шахс мақомини олганидан сўнг унда ўз улуши (пайи, ҳиссаси)га эга бўлган юридик ва (ёки) жисмоний шахс ушбу хўжалик ширкатининг иштирокчиси ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир.
Ушбу ҳолатда М.Ш. ва И.М.Ш. томонидан даъво ариза судга тақдим этилган вақтда амалда бўлган «................................» МЧЖ ва «................................» МЧЖ уставига кўра, улар «................................» МЧЖ ва «................................» МЧЖда улушга эга бўлмаган ва иштирокчилари ҳисобланмаган. Шундай экан М.Ш ва И.М.Ш иш бўйича тегишли даъвогар эмас.
Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.
Апелляция шикоятига нисбатан даъвогарлар томонидан тақдим қилинган эътирознома МЧЖнинг апелляция шикояти ва апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз эканлиги, чунки апелляция шикояти беришдаги процессуал муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинганлиги боис апелляция шикояти бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан тугатиш лозимлиги борасидаги важи билан судлов ҳайъати келиша олмайди. Боиси, ИПК 3-моддасининг биринчи қисмида ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир. Биринчи инстанция суд томонидан МЧЖ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган ва мазкур суд ҳужжати мавжудлиги ҳақида МЧЖ 2022 йил 4 ноябрда хабар топиб, дастлаб 2022 йил 7 ноябрда иши янги очилган ҳолат бўйича кўриб чиқиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган. Суд томонидан ариза рад этилгандан сўнг МЧЖ суднинг ҳал қилув қароридан хабар топган кунидан бошлаб икки ойлик муддат ўтмасдан 2022 йил 12 декабрда суд ҳужжати устидан апелляция шикояти ва апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси билан мурожаат қилган. ИПК 262- моддасининг учинчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Шунга кўра апелляция инстанция суди 2022 йил 30 декабрдаги ажрими билан МЧЖни апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни апелляция ёки кассация инстанциялари судларида кўришда суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳолда, суди қарорда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдиндан тўланган давлат божи бўйича харажатларни ҳисобга олиб қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиши лозимлигидан келиб чиқиб, даъвогарлардан ишни биринчи инстанцияси судида кўриш олдиндан тўлаган 2 700 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, апелляция учун тўланган 1 350 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатларини даъвогарлар ҳисобидан МЧЖ ҳисобига, даъвогарлардан кассация учун 1 350 000 сўм давлат божи республика бюджетига ва тўлаган 30 000 сўм почта харажатларини МЧЖ ҳисобига ундирилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 2-банди, 280-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 июндаги ҳал қилув бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогарлар ................................ларнинг жавобгар «................................» МЧЖга нисбатан «................................» МЧЖнинг 2015 йил 18 августдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарлар ................................лар ҳисобидан солидар тартибда «................................» МЧЖ фойдасига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун 1 350 000 сўм давлат божи, 51 600 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвогарлар ................................лар ҳисобидан солидар тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ишни кассация инстанция судида кўриш учун 1 350 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
2022 йил 12 августдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари
Тошкент ш.,
2023 йил 3 июль,
4-1001-2206/19989-сон