20.07.2023 йилдаги ПҚ-233-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.03.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ҳамда сервис хизматлар турлари ва сифатини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳри «Ширин» массиви ҳудудида 2023 — 2030 йилларда «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини (кейинги ўринларда — Шаҳарча) барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳарчани барпо этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчани барпо этиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал бошқариш, инвестицион фаолият, маркетинг, баҳолаш, геология қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотлар техник ҳолатини текшириш хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарча ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчани барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида иштирок этиш, муаллифлик назорати ва техник назоратни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассис ва консультантларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция тузилмаси, харажатлар сметаси ва штатлар жадвали Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда Самарқанд вилояти ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция директорининг ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокими билан келишилган ҳолда Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари учун белгиланган тартибда ажратилган маблағлар етишмаган тақдирда, қўшимча харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекциясининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг зиммасига қонунчиликка мувофиқ «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини барпо этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг вазифаларини бажариш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчани барпо этиш доирасида халқаро консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш тартибида, танлашнинг электрон шаклига амал қилмаган ҳолда жалб қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда (параллель равишда) амалга оширишга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ва «Агробанк» АТБнинг «Ширин» массиви ҳудудида бузилаётган турар ва нотурар жой объектларининг компенсация тўловларини амалга ошириш мақсадида ажратилган 100 миллиард сўм кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни амалдаги шартнома шартлари асосида бир йил имтиёзли давр билан уч йил муддатга Дирекцияга қайта расмийлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳарчани барпо этиш доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Дирекцияга шахсий ғазна ҳисобварағини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 1 сентябрга қадар Дирекцияга «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига тушган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 7 йил муддатга 150 миллиард сўм фоизсиз қарз ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашга, Шаҳарча учун зарур инфратузилма объектларини барпо этишга, ижтимоий соҳа объектларини қуришга йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2026 йилдан бошлаб ҳар чорак охирида тенг улушларда «Маҳалла» хайрия жамоат фондига қайтарилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзмиллийбанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АЖнинг 2023 йил 1 октябрга қадар Дирекцияга лойиҳани амалга оширишнинг узлуксизлигини таъминлашга, шу жумладан пул оқимларидаги вақтинчалик узилишларни қоплаш ва айланма маблағларини тўлдиришга йўналтириладиган жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада 7 йил муддатга револьвер кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш мақсадида халқаро молия институтлари кредитларини ва давлат-хусусий шериклик асосида инвесторлар маблағларини жалб этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Шаҳарча ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун ҳар йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан зарур маблағларни ажратиб бориш ҳамда бу борадаги ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш юзасидан белгиланган тартибда таклифларни киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда республика бюджети ҳамда тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан Шаҳарчанинг тасдиқланадиган мастер режасига (батафсил режалаштириш лойиҳасига) мувофиқ Шаҳарча учун зарур инфратузилма, шу жумладан магистрал ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ, йўл-транспорт ҳамда ирригация тармоқлари қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг Шаҳарчани барпо этиш режалаштирилаётган 665,15 гектар ер майдонидан 2-иловага мувофиқ жами 84,8 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги мазкур бандда назарда тутилган ер участкалари белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уларнинг ер фонди тоифасига тегишли ўзгартириш киритилиши ва бу ҳақида давлат ер кадастри маълумотларида қайд этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчани барпо этиш мақсадида ер участкалари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг, ушбу ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди, электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинадиган ер участкалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Самарқанд вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2031 йил 1 январга қадар 3-иловага мувофиқ ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳри «Қорасув» массиви ҳамда Самарқанд тумани «Қорасув» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд — Бухоро — Туркманбоши» М-37 автомобиль йўли ҳамда М-37а Самарқанд ҳалқа йўлини туташтирувчи 2-тоифали автомобиль йўлини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қурилиши билан боғлиқ харажатлар 2024 йил ва кейинги йилларда Автомобиль йўллари қўмитасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қурилиши муносабати билан бузилишга тушган турар ва нотурар жой объектларини кўчириш (бузиш) учун зарур бўлган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шаҳарчани барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2026 йил 1 июлга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш, республикага олиб кириш ҳамда улардан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Шаҳарчанинг мастер режаси белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг икки ой муддатда Самарқанд шаҳрининг бош режасини қайта кўриб чиқиб, натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. Бунда, Шаҳарча ва Самарқанд шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари, табиий-иқлим шароитлари, аҳоли сони прогнози ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Шаҳарчани барпо этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда «Ширин» массиви ҳудудида бузилишга тушган турар ва нотурар жойлар ўрнида объектлар қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларида объектларнинг қурилиш ишлари охирги навбатда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириш ишлари якунлангандан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Оқдарё туманларидан зарур ер майдонларини Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Самарқанд тумани Қорадарё соҳили бўйида инвесторлар томонидан қурилиб, фойдаланишга топшириладиган кўргазма зали ва қўшимча бинолар Дирекцияга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Дирекцияга 2 та хизмат автотранспорт воситаси ҳамда зарур ташкилий техника ва жиҳозлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳарча Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-233-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

4.

Ш.Д. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

5.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

6.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

7.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

8.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири

10.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

11.

А.Ҳ. Қўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазири

12.

Н.Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

13.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

14.

Ш.Ш. Шарахметов

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

15.

Ф.Ж. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

16.

Б.Х. Элмуродов

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК бош директори

17.

С.А. Усманбеков

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

18.

А.А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

19.

С.З. Талибжонов

«Асакабанк» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

20.

Лавозимига кўра

«Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекцияси директори, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш учун тоифаси ўзгартирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар номи

Контур рақами

Ер майдони,

га

шу жумладан:

суғориладиган ерлар

кўп йиллик дарахтзорлар

яйлов ерлари

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар

Жами:

210,04

30,1

8,4

46,3

125,24

1.

Оқдарё тумани

«Шукур Тошлоқ» ф/х

320

9,2

7,7

1,5

2.

322

8,9

7,9

1,0

3.

323

6,8

6,3

0,5

4.

Аҳоли пункти

321

1,1

1,1

5.

«Шоди-М» ф/х

324

1,5

1,3

0,2

6.

«Оқдарё Агро пилла» МЧЖ

325

6,4

5,9

0,5

7.

Туман ҳокимлиги захираси

326

0,5

0,2

0,3

8.

Аҳоли пункти

327

3,1

3,1

9.

335

0,6

0,6

10.

«Юртим кўзмунчоғи» ф/х

336

1,1

1,0

0,1

11.

337

0,8

0,8

12.

Аҳоли пункти

338

3,3

3,3

13.

339

3,1

3,1

14.

Оқдарё тумани

Аҳоли пункти

340

0,7

0,7

15.

341

1,7

1,7

16.

342

4,7

4,7

17.

Тадбиркорликка берилган

(нотурар жой объектлари)

383қ

7,0

7,0

18.

384

2,2

2,2

19.

«Бошдархон боғлари» ф/х

391қ

2,7

2,7

20.

403қ

3,6

3,3

0,3

21.

Туман ҳокимлиги захираси

391қ

2,1

2,1

22.

Тадбиркорликка берилган

(нотурар жой объектлари)

392қ

1,1

1,1

23.

393

1,44

1,3

0,14

24.

«Шохиста Ширинликлари» МЧЖ

397

6,9

6,1

0,8

25.

«Набиев Асалбек инвест» МЧЖ

402қ

0,8

0,8

26.

«Мирзо Махмат маскани» ф/х

14,5

14,5

27.

«Улуғ Бирлашув» МЧЖ

5,0

5,0

28.

«Аблақул Қодир Шариф Агро» МЧЖ

2,0

2,0

29.

«Гравер Менеджмент» МЧЖ

20,0

20,0

30.

«Янгиобод Махаё Ганиева боғи» ф/х

10,0

10,0

31.

«Шохрух Янгиобод балиғи» ф/х

10,0

10,0

32.

Самарқанд марказий ўрмон хўжалиги

6,0

6,0

33.

Туман ҳокимлиги захираси

32,2

32,2

34.

Давлат захирасидаги ерлар

29,0

29,0

Тоифаси ўзгартириладиган ер майдонлари (га)

84,8

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш билан боғлиқ ўзлаштирилиши ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилиши режалаштирилаётган янги ер майдонлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙҲАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Ер фонди тоифаси ўзгартирилгунига қадар ердан фойдаланувчининг номи

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

Ўтказиладиган ер фонди тоифаси

Ўзлаштириш учун жорий этиладиган технология

1.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Сариқул» МФЙ

«Сариқул Мего Агро» МЧЖ

163

50

Суғориладиган ерлар

10 дона тик қудуқлар қазилади

189к

53

165

117

Жами:

220

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 07/23/233/0505-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон; 11.06.2026 й., 07/26/219/0588-сон)