Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовга «Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизимлари ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовга «Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизимлари ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3306-IV-сон