Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-990-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-990-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
3258-IV-сон