Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қўшма қарори
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси ҳақида
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантиришва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар:
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантиришва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси 1-иловага мувофиқ;
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси «Йўл харитаси»нинг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
4. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
3266-IV-сон;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
КҚ-517-IV-сон