Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ў.Ш. Исламовга «Меҳнаткаш депутат» мақомини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йилдаги фаолияти якунларига кўра депутатлик ваколатларидан тўлиқ фойдаланганлиги, жамоатчилик тадбирларида ҳамда давлат дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этганлиги, ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали доимий ёритиб борганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ ҳамда Қонунчилик палатасининг Кенгаши киритган таклифга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ўктам Шукуруллаевич Исламовга «Меҳнаткаш депутат» мақоми берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ў.Ш. Исламовга «Меҳнаткаш депутат» гувоҳномаси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилсин.
3. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясига Ў.Ш. Исламовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган кейинги сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатиш тавсия этилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3310-IV-сон