Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Хамраевнинг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган Концепциясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Хамраевнинг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган Концепциясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш ҳақидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси эшитувга тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
3265-IV-сон