Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Маъмурий судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 46-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1037-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2023 йил 22 майда киритилган «Маъмурий судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 46-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1037-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3300-IV-сон