Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-976-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Фармацевтика соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
2. «Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-992-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1021-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1023-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1025-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1026-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
7. «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1024-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
8. «Маъмурий судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 46-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1037-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1038-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
10. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. Икрамовга «Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
11. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовга «Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизимлари ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати З.Р. Худайбердиевга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Ғ. Ҳасановага «Халқпарвар депутат» мақомини бериш тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ў.Ш. Исламовга «Меҳнаткаш депутат» мақомини бериш тўғрисида.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати А. Ахадовга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3291-IV-сон