Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Маъмурий судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 46-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1037-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Маъмурий судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 46-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1037-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3301-IV-сон