Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2141-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 августдаги 96-сон буйруғи (рўйхат рақами 2141, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 324-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июнь,
16-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/2141-4/0481-сон)