13.07.2023 йилдаги ПҚ-228-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Кузатув кенгаши раиси этиб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси (А.Орынбаев) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ободонлаштириш ишларини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқаролар, маҳаллалардаги кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Жамғармага жами 228 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар маҳалла раислари томонидан ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилган ҳолда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Кузатув кенгаши (А.Орынбаев) беш кун ичида лойиҳаларни кўриб чиқиб, Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раислари томонидан шакллантирилган ва бошқариладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари учун алоҳида ҳисобварақлар очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлари, жумладан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, бажарилган ишларни қабул қилиш маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-228-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2023 й., 07/23/228/0477-сон)