11.07.2023 йилдаги ПҚ-222-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни, шу жумладан миллий аския ва қизиқчилик санъатини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш ва келгуси авлод учун номоддий маданий мерос сифатида етказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марғилон шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аския ва қизиқчилик ижрочилиги йўналишида «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, маданият ва таълим муассасаларида аския ва қизиқчилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек халқ оғзаки ижодининг аския ва қизиқчилик санъатини сақлаш ва тарғиб этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, бу борада, ижодкорлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аския ва қизиқчилик билан шуғулланувчи ижодкорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолиятини амалга ошириш, фестиваль, кўрик-танлов, ижодий кечалар, аския ва қизиқчилик томошаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аския ва қизиқчилик санъатининг пайров, қофия, баҳри-байт, афсона, радиф, айтишув, раббия каби ноёб шаклларини асраш ва тарғиб этиш, саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида «Хуш кайфият» республика кўрик-танлови ҳамда аския кечалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта «Табассум» халқаро кулги фестивали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили аския ва қизиқчилар жамоаларининг маҳаллий гастроль сафарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги маданият марказлари, маданият ва санъат йўналишидаги таълим ташкилотларида аския ва қизиқчилик санъати тўгараклари ва ижодий жамоалари ҳамда уларнинг жамоатчилик учун ҳар йили ҳисобот концертлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аския ва қизиқчилик санъати билан шуғулланувчи ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва аҳолига хуш кайфият улашишга қаратилган концерт-томоша тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини танловлар асосида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили камида 5 та саҳнада намойиш этишга мўлжалланган ҳажвий асар учун давлат буюртмасини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий танлов асосида эркин ижодкор ва жамоалар томонидан ҳар йили камида 10 та концерт-томоша тадбири ва аския кечаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмасини бериш, бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорларини Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъатининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан, учинчи — бешинчи хатбошиларида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аския ва қизиқчилик санъати соҳасидаги таниқли ижодкорлар томонидан ташкил этилаётган маҳорат мактаблари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аския ва қизиқчилар жамоаларининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган маҳаллий гастроль сафарлари режаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аския ва қизиқчилар жамоаларининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада аския ва қизиқчилик санъатини ривожлантириш ва илмий-ўрганиш ҳамда тарғиб этишни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, концерт, цирк ва театрларга, аския, қизиқчилик ва сўз санъати томошаларига кириш учун чипта ва абонементларни харид қилиш амалиётини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), хўжалик жамиятлари муассиси бўлган бошқа давлат органлари бир ой муддатда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналарининг бошқарув органлари йиғилишларида ушбу ташкилотлар буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш вазифасини бизнес-режага киритиш бўйича ташаббус билан чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков) ҳар ойнинг 25-санасига қадар келгуси ойда ташкил этиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша, шу жумладан аския ва қизиқчилик томошалари ҳақида давлат бошқаруви органлари, муассасалари, корхоналари ва хўжалик жамиятларини хабардор қилиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассасанинг объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетдан 2023 йилда 2,3 миллиард сўм, 2024 йилдан бошлаб эса Марказ талабномаси асосида зарур маблағлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АКнинг доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи «Дўстлар клуби»ни ташкил этиш ҳамда 2023 йил учун 5 миллиард сўм ҳомийлик хайрияси ҳамда келгуси йилларда ҳам ҳомийлик хайриялари ажратиб бориш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 470а-уй манзилида жойлашган Марғилон маданият маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маданият ва туризм вазирлиги (О. Назарбеков):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда унинг самарали фаолият олиб боришини йўлга қўйсин, шунингдек, давлат маданият ташкилотлари штат бирликларининг сонини мақбуллаштириш ҳисобига Марказга 12 та штат бирлиги ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмаларини бериш ҳамда ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган маҳорат мактаблари фаолияти натижадорлигини баҳолаш тартибларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни юқори савияда ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган Давлат бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушда қопланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида «аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилишини ташкил қилсин, шунингдек, уларни ушбу йўналишлар бўйича юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда аския ва қизиқчилик санъатига доир тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият ва туризм вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-222-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг Васийлик кенгаши таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Н. Хасанов

«Ўзбектелеком» АК бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси

Б. Ахмедов

маданият ва туризм вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Н. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири

Ғ. Режабов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Х. Аҳмедов

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари

З. Иватов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси шуъба мудири

Х. Сагдиев

Ўзбекистон давлат сатира театри бадиий раҳбари, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

И. Султонов

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси

О. Салимов

Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби

С. Маннопов

Фарғона давлат университети профессори, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

М. Матчонов

Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

М. Шераев

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси

Х. Хакимжонов

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, сўз устаси

Т. Азизов

сўз устаси

Н. Тошматов

«Муштум» ҳажвий журнали бош муҳаррири

Лавозимига кўра

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази директори, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши раисига Васийлик кенгаши фаолиятига бошқа ҳомийлар, меценат ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг ташаббуси асосида жалб этиш, шунингдек, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг тегишли аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг ташкил этилаётган маҳорат мактаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ижодкорлар

Маҳорат мактаблари ташкил этилаётган жой

1.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Мамасиддиқ Шераев

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази

2.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими

Хотамжон Хакимжонов

Фарғона шаҳар маданият маркази

3.

Сўз устаси

Тўхтамурод Азизов

Учтепа тумани маданият маркази

4.

Сўз устаси

Абдулла Акбаров

Олтиариқ тумани маданият маркази

5.

Сўз устаси

Акрам Анваров

Қўқон шаҳар 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби

6.

Сўз устаси

Мансур Охунов

Учкўприк тумани маданият маркази

7.

Сўз устаси

Баҳодир Шокиров

Бағдод тумани маданият маркази

8.

Сўз устаси

Анвар Неъматалиев

Риштон тумани маданият маркази

9.

Сўз устаси

Мамасиддиқ Алихонов

Қўрғонтепа тумани маданият маркази

10.

Сўз устаси

Жумабой Хуралиев

Асака тумани маданият маркази

11.

Сўз устаси, санъатшунослик фанлари номзоди

Ортиқ Султонов

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Маданият ва туризм вазирлигига, заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ушбу режага Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъати қарори билан ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. Бунда, янги маҳорат мактаблари ташкил этилган ижодкорларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорида назарда тутилган қўшимча рағбатлантириш татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аския ва қизиқчилар жамоаларининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган маҳаллий гастроль сафарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган ҳудуд

Муддати

Масъуллар

1.

Бухоро вилояти

2023 йил сентябрь,

2024 йил сентябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

2.

Навоий вилояти

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

3.

Жиззах вилояти

2023 йил октябрь,

2024 йил октябрь

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

5.

Сирдарё вилояти

2023 йил ноябрь,

2024 йил ноябрь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(А. Махмудалиев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

6.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

7.

Сурхондарё вилояти

2023 йил декабрь,

2024 йил декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

8.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

9.

Тошкент вилояти

2024 йил январь, июнь

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

10.

Андижон вилояти

2024 йил февраль, июль

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахмонов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

11.

Наманган вилояти

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдураззаков),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

12.

Хоразм вилояти

2024 йил март, август

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

13.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гастроль сафарларига юбориладиган аския ва қизиқчилик ижодий жамоаларининг рўйхати Маданият ва туризм вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тадбир бошланишидан камида икки ҳафта олдин ҳудудларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва туризм вазирлигига, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилдан бошлаб гастроль сафарлар режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада аския ва қизиқчилик санъатини ривожлантириш ва илмий-ўрганиш ҳамда тарғиб этишни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг устави, штатлар жадвали, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ҳамда лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

2023 йил июль

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

тегишли вазирлик ва идоралар

2.

Аския ва қизиқчилик санъатига доир тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил августдан бошлаб,

режа асосида

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

МТРК

(А. Хаджаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа)

3.

Аския ва қизиқчилик билан шуғулланувчи ижодкорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил августдан бошлаб,

белгиланган муддатларда

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

4.

Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратиш.

Фарғона вилояти ҳокими фармойиши

2023 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Ҳ. Бозаров)

5.

Ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмаларини бериш тартибини тасдиқлаш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

2023 йил сентябрь

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

тегишли вазирлик ва идоралар

6.

Аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи, заруратга кўра Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъати қарори

2023 йил сентябрь

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

7.

Аския ва қизиқчилик санъатининг пайров, қофия, баҳри-байт, афсона, радиф, айтишув, раббия каби ноёб шаклларини асраш ва тарғиб этиш, саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрдан бошлаб,

режа асосида

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

8.

«Хуш кайфият» республика кўрик-танлови ҳамда аския кечаларини ва маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

Гастроль сафарлари 2023 йилдан,

кўрик-танлов — 2024 йилдан бошлаб,

ҳар йили режа асосида

Маданият ва туризм вазирлигига маданий тадбирларни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили икки марта «Табассум» халқаро кулги фестивали ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Қарор лойиҳасини киритиш — 2023 йил декабрь,

ўтказиш — ҳар икки йилда Ҳукумат қарорида белгиланган муддатда

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Ҳ. Бозаров)

10.

Қуйидагиларни:

ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини танловлар асосида шакллантириш;

ҳар йили камида 5 та саҳнада намойиш этишга мўлжалланган ҳажвий асар учун давлат буюртмасини бериш;

ижодий танлов асосида эркин ижодкор ва жамоалар томонидан ҳар йили камида 10 та концерт-томоша тадбири ва аския кечаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;

ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмасини бериш, бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорларини Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъатининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили режа асосида

Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари, давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

тегишли вазирлик ва идоралар

11.

Маданият марказларини аския ва қизиқчилик санъатига доир адабиётлар билан таъминлаш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

2024 йилдан бошлаб, режа асосида

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

тегишли вазирлик ва идоралар

12.

Аския ва қизиқчилик санъатини илмий-тадқиқ этиш бўйича республика ва халқаро илмий амалий конференциялар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб режа асосида ҳар йили икки маротаба

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

тегишли вазирлик ва идоралар

13.

Ҳажвий драматургия йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали хорижий давлатлар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб, келишилган муддатларда

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

тегишли вазирлик ва идоралар

14.

Аския ва қизиқчилик ижрочилиги йўналишида устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, маданият ва таълим муассасаларида аския ва қизиқчилик санъати тўгаракларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февраль

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

тегишли вазирлик ва идоралар

15.

Ўзбек халқ оғзаки ижодиётини жаҳонга тарғиб этиш мақсадида аския ва қизиқчилик санъатига оид веб-сайтни ташкил этиш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

2024 йил апрель

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

16.

Республика аския ва қизиқчилик санъати марказида мазкур санъат турига оид замонавий экспозиция ташкил этиш.

Маданият ва туризм вазири буйруғи

2024 йил май

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

17.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида «аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилишини ташкил этиш, ушбу йўналишлар бўйича юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2024 йил июнь

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

18.

«Ўзбекистон сўз усталари» китоб-альбомининг биринчи томини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Маданият ва туризм вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

19.

Ўзбек халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини, хусусан, аския ва қизиқчилик санъатини акс эттирган ҳолда таниқли сўз усталари ва бошқа санъаткорлар иштирокида комедия жанрида тўлиқ метражли бадиий фильм ҳамда сўз усталарининг ҳаёти ва ижодларига бағишланган ҳужжатли фильмлар яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

тегишли вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 07/23/222/0467-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)