Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1723-12]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июнь,
8-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 8-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган ўзгартиришлар
1. I-бобда:
а) 1-параграфнинг икки юз саксон саккизинчи ва икки юз саксон тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Учувчисиз учадиган аппарат — учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ автоном бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари бундан мустасно). Учувчисиз учадиган аппарат ўзида одатда яхлит тизим сифатида фойдаланиладиган учувчисиз ва масофадан бошқариладиган ҳаво кемаларини бирлаштиради.
Фуқаро авиацияси учувчисиз учадиган аппарат оператори — учувчисиз учадиган аппаратни бевосита бошқарувчи шахс.»;
б) 2-параграфнинг саксон тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«УУА — учувчисиз учадиган аппарат.»
2. XVII1-бобнинг номидаги «учиш қурилмаларининг» деган сўзлар «учадиган аппаратларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7891-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7891. УУА парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учадиган аппарат операторида ушбу аппаратни учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.».
4. 7892-банд ҳамда 7895-банднинг биринчи хатбошисидаги «УУҚ» деган қисқартма «УУА» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
5. 7893-банддаги «УУҚларининг» деган қисқартма «УУАларнинг» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
6. 7894-банддаги «УУҚни» деган қисқартма «УУАни» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 10/23/1723-12/0466-сон)