14.09.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Измир шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Давлати, Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркия Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1977 йил 12 мартда Туркиянинг Измир шаҳрида Эрон, Покистон ва Туркия томонидан имзоланган ва 1990 ва 1992 йилларда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) асосий Устави сифатида ўзгартиришлар киритилган Измир Шартномасини инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатлари халқлари ўртасидаги чуқур тарихий ва маданий алоқаларни ҳисобга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик ва барқарорлик иқтисодий ҳамкорликнинг асосий шартларидан бирини ташкил этишини тан олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадлари ва принциплари барча халқлар ўртасида самарали ҳамкорлик учун асос бўлган БМТ Уставига содиқлигини яна бир бор таъкидлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҲТга аъзо-давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлашга қарор қилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотини унинг кучайтирилган ролига мувофиқлаштиришга қатъий қарор қилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатларининг умумий эҳтиёжлари асосида ва глобал иқтисодий саҳнада рўй бераётган ва ИҲТга аъзо-давлатларга дахлдор бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни давом эттиришга бўлган содиқликларини яна бир бор тасдиқлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Устави сифатида Измир Шартномаси қоидаларини қайта кўриб чиқишга қарор қилдилар ва шу мақсадда ваколатли шахслар ўзаро ваколат алмашган ҳолда, қуйидаги моддалар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномада, агар бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ташкилот» — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотини англатади, «ИҲТ» деб ҳам номланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) «Аъзо-давлатлар» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) «Кузатувчилар» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти томонидан кузатувчи мақоми берилган давлатлар/ташкилотларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) «Мулоқот бўйича шериклар» ИҲТ умумий манфаатларининг келишилган соҳаларида маслаҳатлашув муносабатларига эга бўлган давлатлар/ташкилотларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) «ИҲТ ҳудуди» аъзо-давлатларнинг ҳудудларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) «Шартнома» Измир шартномасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) «Саммит» ИҲТга аъзо-давлатлар давлат/ҳукумат раҳбарлари йиғилишини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(h) «Вазирлар кенгаши» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Доимий вакиллар кенгаши» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Доимий вакиллари кенгашини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(j) «Минтақавий режалаштириш кенгаши» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий режалаштириш кенгашини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(k) «Ихтисослашган ташкилотлар» аъзо-давлатларнинг қарори билан ташкил этилган ИҲТ Котибияти билан келишилган ҳолда ижтимоий, маданий, техник ва илмий соҳаларда ўзаро яқин ҳамкорликни ривожлантириш учун мустақил бошқарувга ва юридик шахс мақомига эга бўлган ИҲТ органларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(l) «Минтақавий институтлар» ўз бюджетига, юридик шахс ва мустақил бошқарувга эга бўлиб, минтақада молиявий ва тижорат воситаларини тақдим этиш ва маблағларни инвестиция қилиш орқали ИҲТ минтақасининг иқтисодий ўсишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ИҲТнинг иқтисодий, тижорат ва молиявий органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(m) «Котибият» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Теҳрон шаҳрида жойлашган Котибиятини билдиради, «Штаб-квартира» деб ҳам аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(n) «Бош котиб» Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(о) «Қабул қилувчи давлат/ҳукумат» Эрон Ислом Республикаси Давлати/Ҳукуматини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II модда
Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) барқарор иқтисодий ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлаш ва шу асосда минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда аъзо-давлатларда турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) бошқа минтақалар тажрибасини ва жаҳон иқтисодий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, ИҲТ минтақасидаги савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этиш ҳамда ички ва минтақалараро савдони ривожлантириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) аъзо-давлатларнинг асосий интилишларидан келиб чиқиб, ИҲТ минтақасининг жаҳон савдосини ривожлантиришдаги роли ва қўшган ҳиссасини ҳамда савдо шартлари ривожланаётган давлатларга, айниқса аъзо-давлатларга салбий таъсир кўрсатадиган ноқонуний савдо сиёсатини бартараф қилиш учун иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) аъзо-давлатлар иқтисодиётининг глобаллашув жараёнида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш учун жаҳон иқтисодиёти билан босқичма-босқич ва қулай интеграциялашувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) иқтисодий, ижтимоий, маданий, техник ва илмий соҳаларда фаол минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) аъзо-давлатларни ўзаро ва ташқи дунё билан боғлайдиган транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) қўшма корхоналар ва инвестициялар орқали минтақавий иқтисодий ривожланишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш ва хусусийлаштиришга урғу берган ҳолда давлат ва хусусий сектор фаолиятини интеграциялашувига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(h) ИҲТ минтақасида кадр ресурсларини ривожлантириш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ИҲТ минтақасининг табиий ресурсларини, хусусан, энергия ресурсларини жалб қилиш ва улардан фойдаланишни жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(j) ИҲТ минтақасининг қишлоқ хўжалиги ва саноат салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(k) гиёҳвандликка барҳам бериш учун минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(l) минтақа доирасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликка кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(m) ИҲТ ва бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, молия институтлари ўртасида ўзаро манфаатли фаолият ва ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(n) ИҲТ минтақаси халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларни, шунингдек, туризм соҳасидаги алмашинувларни янада мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III модда
Фаолият принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома доирасидаги минтақавий ҳамкорлик қуйидаги принцип ва сиёсатга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аъзо-давлатларнинг суверен тенглиги, ушбу Шартнома бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ўзаро манфаатга асосланган ҳолда, икки томонлама ва халқаро мажбуриятларига зарар етказмасдан виждонан бажарадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) миллий иқтисодиётни ривожлантириш режаларини ИҲТнинг яқин ва узоқ муддатли мақсадлари билан имкон даражасида боғлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) аъзо-давлатларнинг хомашё ва тайёр маҳсулотлари учун ИҲТ ҳудудидан ташқаридаги бозорларга эркинроқ кириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан кўп томонлама молия институтлари билан ИҲТ институтлари, битимлари ва ҳамкорликдаги келишувларидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) аъзо-давлатларнинг минтақавий ва глобал келишувларда иштирокини кучайтириш учун уйғунлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) ИҲТ доирасидаги мавжуд салоҳият ва ресурсларни, шунингдек, бошқа минтақавий ва халқаро институтлар билан тузилган битимлар ва келишувлар туфайли аъзо-давлатларнинг иқтисодий ривожланиши даражасидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда реал ва босқичма-босқич ёндашувларга асосланган стратегияларни амалга оширишда аъзо-давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) таълим, фан, техника ва маданият соҳаларидаги алмашинувлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV модда
Давлат/Ҳукумат раҳбарлари йиғилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аъзо-давлатларнинг Давлат/Ҳукумат раҳбарлари икки йилда бир марта ёки агар аъзо-давлатлар зарур деб ҳисобласа, ундан кўпроқ учрашадилар. Саммит йиғилишлари давомида ИҲТ дастур ва лойиҳаларини амалга оширишнинг объектив шартлари ва боришини кўриб чиқади, шунингдек, ИҲТ минтақаси учун умумий манфаатга эга бўлган минтақавий ва глобал масалалар бўйича фикр алмашиш учун олий даражадаги форум бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V модда
ИҲТнинг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҲТнинг асосий органлари Вазирлар кенгаши, Доимий вакиллар кенгаши, Минтақавий режалаштириш кенгаши, Котибият ва ҳамкорликнинг муайян соҳалари бўйича Ихтисослашган ташкилотлар. Вазирлар Кенгаши қарори билан ҳудудий муассасалар ва ad-hoc қўмиталар тузилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI модда
Вазирлар кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар кенгаши ИҲТнинг қарор қабул қилувчи олий органи ҳисобланади. Унинг таркибига аъзо-давлатлар ташқи ишлар вазирлари ёки ҳукуматлар томонидан тақдим этиладиган вазир даражасидаги бошқа вакиллар киради ва йилда камида бир марта ротация орқали аъзо-давлатлар ҳудудларида йиғилади. Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишлари аъзо-давлатлар ҳудудида ёки аъзо-давлатлар ўртасидаги ўзаро келишув асосида ҳар қандай жойда ўтказилиши мумкин. Вазирлар кенгаши, зарур ҳолларда, соҳавий ёки қўшма вазирлар йиғилишлари орқали ўз соҳалари бўйича режалар ва лойиҳаларни шакллантириш учун бошқа вазирлар йиғилишларини ўтказишни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII модда
Доимий вакиллар кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий вакиллар кенгаши доимий орган бўлиб, Вазирлар кенгаши йиғилиши бундан мустасно, Вазирлар кенгаши номидан ва унинг топшириғи сиёсатни амалга ошириш, аъзо-давлатлар томонидан қарорлар қабул қилишини талаб қилувчи масалаларни шакллантириш ва Вазирлар кенгаши қарорларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли чораларни кўриш учун масъул ҳисобланади. Унинг таркибига ИҲТда аккредитация қилинган доимий вакиллар/элчилар киради. Вазирлар кенгашида раислик қилувчи аъзо-давлат вакили раислигида зарур ҳолларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII модда
Минтақавий режалаштириш кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий режалаштириш кенгаши аъзо-давлатларнинг режалаштириш ташкилотлари раҳбарларидан ва/ёки уларнинг ҳукуматлари томонидан тақдим этиладиган тегишли ташкилотнинг бошқа вакилларидан иборат бўлиб, йилига камида бир марта Вазирлар кенгашининг йиллик йиғилишидан олдин Ташкилот штаб-квартирасида Вазирлар кенгашига раислик қилувчи аъзо-давлат вакили раислигида йиғилади. Минтақавий режалаштириш кенгаши аввалги дастурларни кўриб чиқади ва эришилган натижаларни баҳолаш билан бирга Вазирлар кенгашига тақдим этиш учун Ташкилот мақсадларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурларини ишлаб чиқади, бу вазифада Котибият томонидан кўмак берилади. Вазирлар кенгашига ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳудудий муассасалар ва ad-hoc қўмиталар ташкил этишни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX модда
Котибият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Котибият Бош котибдан ва Ташкилот учун зарур бўлган ходимлардан иборат. Теҳрондаги штаб-квартирада Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ўртасида ИҲТ Котибиятининг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Вазирлар кенгаши томонидан тасдиқланган ҳамда Қабул қилувчи давлат ташқи ишлар вазири ва Бош котиб ўртасида имзоланган Битим қоидаларига мувофиқ фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош котиб ИҲТ Котибиятининг ходимлари Низомида белгиланган тартибда Вазирлар кенгаши томонидан аъзо-давлатлар томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан малакаси, тажрибаси ва касбий муносиблиги асосида қайта узайтириш ҳуқуқисиз уч (3) йил муддатга сайланади ва тайинланади. Ташкилотнинг Юқори мансабдор шахси сифатида Вазирлар кенгаши олдида Ташкилотнинг барча фаолияти учун масъул ҳисобланади ва Элчи даражаси ва мақомига эга. У барча кенгашларнинг йиғилишларида иштирок этади ва ушбу органлар томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради. У Вазирлар кенгашига Ташкилот фаолияти тўғрисида йиллик ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Котибият ходимлари Вазирлар кенгаши томонидан қабул қилинган ходимлар тўғрисидаги Низомда белгиланган шартлар ва тартибга мувофиқ тайинланади ва бошқарилади. Барча ходимлар Вазирлар кенгаши томонидан тасдиқланган иш ҳақи ва устама ҳақига мувофиқ Котибият бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ставкадаги халқаро давлат хизматчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Котибиятнинг роли ИҲТ фаолиятини олиб бориш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда Ташкилот йиғилишлари ўтказилишига қўмаклашишдан иборат. Котибиятнинг вазифалари ва тузилмаси Вазирлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган ИҲТ Котибияти ходимлари тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош котиб ва ходимлар ўз вазифаларини бажариш чоғида ҳеч қайси ҳукумат ёки Ташкилотга тааллуқли бўлмаган бошқа ваколатли органлардан кўрсатмалар олмайдилар. Улар фақат Ташкилот олдида масъул бўлган халқаро давлат хизматчилари сифатидаги мавқеини акс эттирувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X модда
Ихтисослашган ташкилотлар ва минтақавий институтлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорликнинг муайян соҳалари бўйича ихтисослашган ташкилотлар ва минтақавий институтлар мавжуд. Ушбу ташкилот ва институтларнинг сони, характери ва мақсадлари Вазирлар кенгаши томонидан белгиланиши ва зарурат ҳолларда қайта кўриб чиқилиши мумкин. Барча ихтисослаштирилган ташкилотлар ва минтақавий институтлар Вазирлар Кенгашига ўз Тартиб қоидаларига мувофиқ ўз фаолияти тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади ҳамда Ташкилот Бош котибини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI модда
Молиявий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият марказлаштирилган бюджетга эга. Бюджетга аъзо-давлатлар томонидан АҚШ долларида тўланадиган бадаллар уларнинг тўлов қобилияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бадалларини баҳолашнинг устувор шкаласини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар кенгаши томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII модда
Қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янги аъзолар ёки кузатувчилар ёхуд мулоқот бўйича шерикларни қабул қилиш, бюджетни тартибга солиш, молиявий аҳамиятга эга бўлган масалалар, Бош котибни тайинлаш, иқтисодий стратегиялар ва ҳаракатлар режаларини қабул қилиш, Шартномага ўзгартиришлар киритиш ва ИҲТ ташқи алоқалари билан боғлиқ муҳим масалалар ёки Вазирлар кенгаши Ташкилот учун муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаши мумкин бўлган бошқа масалалар бўйича барча қарорлар якдиллик асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қолган аъзолар бетараф бўлса ва/ёки қарорга қарши бўлмаса, бошқа масалалар бўйича қарорлар ИҲТ аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII модда
Аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ИҲТ минтақаси билан географик жиҳатдан яқин бўлган ва/ёки ИҲТ мақсадлари ва принципларини ёқловчи ҳар қандай давлат Ташкилотга аъзо бўлиш учун мурожаат қилиши мумкин. Бундай давлат ўз мурожаатини Бош котиб орқали янги аъзони қабул қилиш тўғрисида якдил овоз бериш орқали қарор чиқарувчи Вазирлар кенгашига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мурожаат қилувчи давлат ушбу Шартнома қоидаларини тўлақонли ҳурмат қилиши ва уларга риоя қилиш ҳамда ундан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Аъзолик тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, Мурожаат қилувчи давлат ўз конституциявий қоидалари ва амалиётига мувофиқ Шартномага қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ратификация ёрлиғи имкон қадар қисқа муддатларда Қабул қилувчи ҳукуматга, Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматига топширилади, у тасдиқланган кўчирма нусхасини бошқа аъзо-давлатларга ва Котибиятга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ратификация қилишни кутаётган янги аъзо-давлат Вазирлар кенгашининг розилиги билан ИҲТ барча органларининг фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этиши ва ИҲТ бюджетига белгиланган бадалини қўшиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар қандай аъзо-давлат исталган вақтда Ташкилотдан чиқиш нияти тўғрисида расмий хабарномани барча аъзоларга юборадиган Бош котибга юбориш орқали чиқиши мумкин. Ташкилотдан чиқиш Бош котиб томонидан бундай хабарнома олинганидан ва Ташкилот олдидаги барча молиявий мажбуриятлар ҳал қилинганидан олти ой ўтгач амалга ошади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ушбу Шартномага илова қилинадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), миллий вакиллар ва халқаро ходимларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида Шартномада белгиланган тартибда ҳар бир аъзо-давлат ҳудудида ўз вазифа ва мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий лаёқат ҳамда имтиёз ва иммунитетларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилотнинг расмий тили инглиз тили ҳисобланади. Рус тилига норасмий таржима ва талқин қилиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартиб-қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотнинг барча даражадаги йиғилишлари Вазирлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган Тартиб-қоидаларга мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилот бошқа минтақавий ёки халқаро ташкилотлар, давлатлар ва институтлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиши мумкин. Бундай ҳамкорликнинг моҳияти ва даражаси Вазирлар кенгаши томонидан якдил овоз бериш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилот бошқа минтақавий ёки халқаро ташкилотлар, давлатлар ва институтларга кузатувчи ёки мулоқот бўйича шериклик мақомини бериши мумкин. Бундай мақомнинг моҳияти ва даражаси Вазирлар кенгаши томонидан якдил овоз бериш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XV модда
Ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай аъзо-давлат ҳукумати Котибият орқали Вазирлар кенгашига ушбу Шартномани қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, кейинги қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар аъзо-давлатларнинг учдан икки қисми тегишли конституциявий қоидалари ва амалиётга мувофиқ ратификация ёрлиғини сақлаш учун топширгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVI модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома аъзо-давлатларнинг тегишли конституциявий қоидалари ва амалиётига мувофиқ ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматига сақлаш учун топширилади, у тасдиқланган кўчирма нусхасини бошқа аъзо-давлатлар ва Котибиятга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома аъзо-давлатларнинг учдан икки қисми ратификация ёрлиғини Эрон Ислом Республикасига сақлаш учун топширганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартнома кучга кирганидан кейин 1977 йил мартдаги дастлабки Измир Шартномаси ҳамда 1990 ва 1992 йиллардаги Баённомалар тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Шартнома бир асл нусхада инглиз тилида тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида қуйида Ваколатланган шахслар ушбу Шартномани имзоладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Измир шаҳрида 1996 йил 14 сентябрда тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)