Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2868-3]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-4-сон қарори (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 176-модда) билан тасдиқланган Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 июнь,
29-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2023 йил 19 май
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 15 май
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 8 июндаги 29-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан шакллантирилган ташқи савдо контракти (шартнома, келишув) ёки инвойснинг идентификация рақами;».
2. 3-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Божхона қиймати 4-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади*****:»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«***** Агар декларацияловчи шахс томонидан мазкур банднинг «а» — «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш имконияти бўлмаганда, божхона органи ўзининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон ҳисобварақ-фактурадаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари тўғрисидаги ахборотни декларацияловчи шахсга тақдим этади.
Бунда, декларацияловчи шахс божхона органи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича товарнинг божхона қийматини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда товарнинг божхона қийматини божхона органига тақдим этиш ҳуқуқига эга.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/2868-3/0459-сон)