Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2702-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2702, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 399-модда) билан тасдиқланган Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 июнь,
289-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2023 йил 25 май
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 1 июндаги 289-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Ягона талаблар қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига кирувчи ҳамда ўқотиш спорти ташкилотларига татбиқ этилмайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2023 й., 10/23/2702-3/0451-сон)