23.06.2023 йилдаги СҚ-759-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 7 апрелдаги СҚ-719-IV-сонли Қарори билан музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўровига берилган жавобни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сонли қарорига асосан «Мозийга саёҳат» дастури ташкил этилиб, унинг доирасида 800 мингдан ортиқ аҳолининг музейларга ташрифи таъминланган. Шундан 82 минг нафари «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, 605 минг нафари ўқувчи ва талабалар, 113 минг нафари давлат ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси йўлга қўйилиши натижасида 3 400 та маданий бойлик аҳоли томонидан музейларга беғараз топширилган. Шунингдек, Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 307 млн сўмлик 23 та, 2023 йилда 2,4 млрд сўмлик 106 та ашё ва буюмлар аҳолидан харид қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий музей фондининг Давлат каталоги электрон шакли (www.goskatalog.uz) яратилган бўлиб, унга 1,2 миллионга яқин музей ашёлари ва коллекциялари киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда парламент сўровига берилган жавоб таҳлили унда кўтарилган қатор масалалар бўйича маълумотлар тўлақонли акс эттирилмаганлигини, шунингдек, айрим муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2008 йил 12 сентябрдаги «Музейлар тўғрисида»ги Қонун нормалари бугунги кунда ўз предмети доирасидаги ижтимоий муносабатларни тўла ҳуқуқий тартибга солиш имкониятига эга эмаслиги аниқланди. Қонуннинг 13 та моддасида ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги, ваколатли органнинг аниқ белгиланмаганлиги, соҳадаги ижтимоий муносабатлар қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинаётганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида зиддиятли ҳолатларни юзага келтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей биноларидан ташқарида музей ашёлари ва коллекцияларининг маҳаллий ва хорижий кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей биноларини қуриш, таъмирлаш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назардан жиҳозлаш меъёрлари қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида 2022 йилда ташкил этилиши белгиланган реставрация лабораториялари фаолияти ҳануз йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилишга қаратилган марказлашган лаборатория ташкил этилишига эҳтиёж мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиздаги аксарият музейлар бинолари таъмирталаб ҳолатда, айримларида иситиш ва совитиш тизими ишламайди, моддий-техник базаси маънан эскирган, музейлар экспозициясининг техник жиҳозлари музей талаблари ва стандартларига мос келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, музей фондининг сақланиш ҳолати ҳарорат ва намлик даражасига ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Экспонатлар кўргазмаси учун жой йўқлиги сабабли кўплаб ноёб ашёлар фонд захирахоналарида қолиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи 1968 йилдан буён таъмирланмаган, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейининг коммуникация тизими 1970 йилдан бери реконструкция қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарори билан Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган бўлса-да, бугунги кунга қадар мазкур вазифа ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейларда чипталар сотишнинг автоматлаштирилган тизими тўлиқ жорий этилмаган, ташриф буюрувчиларни ҳисобга олишга мўлжалланган турникетлар ўрнатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунчиликка кўра давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишга рухсат этилган бўлса-да, музейларда қўшимча маркетинг ва хизмат турларини ташкил этиш тизими йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейлар соҳасидаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитлар таҳлил қилинмаган, мазкур соҳага оид мониторинг ишлари олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Миллий музей фондининг Давлат каталоги босма шакли шу кунга қадар чоп этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сонли қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига фондни бойитиб бориш мақсадида тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан 500 млн сўмдан маблағ ажратиб борилиши белгиланган. Бироқ ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан умуман маблағ ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикадаги музей раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари ҳамда чет элда малака ошириш ва тажриба алмашиш тизимли йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей ашёлари ва коллекцияларини экспертизадан ўтказиш учун физик, кимёвий, техник ва бошқа ихтисослик бўйича мутахассислар етишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейларда ойлик маошларининг пастлиги кадрлар қўнимсизлигига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей фондларида сақланаётган нодир қўлёзмаларни илмий тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш, шулар асосида электрон каталоглар тайёрлаш ва ноёб қўлёзмаларнинг факсимил нашрларини амалга ошириш, янги кашф қилинган манба, архив ҳужжатлари ва тарихий ашёларни илмий тадқиқ этиш учун фундаментал лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 7 апрелдаги СҚ-719-IV-сонли Қарори билан музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан юборилган парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан берилган жавобни муҳокама қилиб, Олий Мажлис Сенати бу борада етарли даражада ишлар амалга оширилмаганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей биноларидан ташқарида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг маҳаллий ва хорижий кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей биноларини қуриш, таъмирлаш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастури ижросини қатъий назоратга олиш, хусусан, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида қурилиш ва таъмирлаш ишларини якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи учун янги бино қурилгунга қадар музей фондидаги ашё ва коллекцияларни сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида ихтисослаштирилган реставрация лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда соҳани тартибга солувчи ягона қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда хорижий тажрибалар асосида музейлар соҳасини комплекс ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейлар биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашда имконияти чекланган шахслар учун инклузив шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларда чипталар сотишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этиш, ташриф буюрувчиларни ҳисобга олишга мўлжалланган турникетларни босқичма-босқич ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий музей фондининг Давлат каталоги электрон базасини шакллантириш ишларини якунига етказиш ҳамда босма шаклини чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда музейлар соҳасидаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларнинг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини таҳлил қилиш, музейларнинг истиқболдаги талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги музей фондларида сақланаётган нодир қўлёзмаларни илмий тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш, шулар асосида электрон каталоглар тайёрлаш ва ноёб қўлёзмаларнинг факсимил нашрларини амалга ошириш, янги кашф қилинган манба, архив ҳужжатлари ва тарихий ашёларни илмий тадқиқ этиш учун фундаментал лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурида белгиланган тегишли маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Маданий мерос агентлиги билан биргаликда илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий музей фонди таркибига киритилмаган маданий бойликларга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, моддий маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш, шунингдек, алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий аҳамиятга эга бўлган ашёлар ва ҳужжатларни ўғирлаш (усулидан қатъий назар) каби ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетдан ҳудудлардаги давлат музейларига тегишли маблағларнинг ажратилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастури ижросини мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Қарор ижроси юзасидан 2023 йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ташмухамедова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-759-IV-сон