05.06.2023 йилдаги 4-1802-2302/455-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати каасация инстанциясининг ажрими, 05.06.2023 йилдаги 4-1802-2302/455-сон
Кучга кириш санаси
05.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати каасация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрими

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси И. Таджиев, даъвогар Ғ.А.О.нинг жавобгарлар «KB» масъулияти чекланган жамияти ва унинг иштирокчиси А.О.М.га нисбатан 1 674 847 541 сўм ундириш ва иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 майдаги ажрими устидан А. М. томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғ.А.О. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар «KB» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият ёки МЧЖ деб юритилади) ва унинг иштирокчиси А.О.М. (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан МЧЖ ҳисоб рақамига устав фондини ошириш ва ҳисоб рақамини тўлдириш учун ортиқча киритилган жами 1 674 847 541 сўм миқдоридаги маблағни МЧЖ ҳисобидан ундириш ва жавобгарни иштирокчилар сафидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 674 847 541 сўм, 33 496 950,82 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 майдаги қарори билан апелляция шикояти қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан жавобгар кассация (хусусий) шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, жавобгарнинг кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қайтаришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига биноан суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар суднинг ажрими устидан кассация шикояти эмас, балки хусусий ажрим билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 288-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация шикоятига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ушбу талабга риоя қилмаган. Хусусан, кассация шикоятига МЧЖга кассация шикоятининг кўчирма нусхаси юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган. Шикоятга 2023 йил 30 май куни кассация шикоятининг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлиги ҳақида 1 та почта квитанцияси илова қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ИПК 288-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш ва апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган кассация шикоятига (протестига) қайтарилган шикоят (протест) ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, кассация шикоятига қайтарилган апелляция шикояти ва уни судга тақдим этишда унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 288-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига биноан, кассация шикоятига кассация шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда шикоят жавобгар вакили Д.Б. томонидан имзоланган ва шикоятга 2023 йил 3 мартдаги ишончнома илова қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Д.Б.га берилган ишончномада суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколат назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 292-моддаси биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларига асосан кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан қайтарилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 286-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 288-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга тарафларнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, кассация шикояти қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 292-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 286, 289 ва 292-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро А.М.нинг кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар (жами 4 варақда, шу жумладан 1 та почта квитанцияси ва 1 та почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) қайтарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари номига ажримни бекор қилиш ҳақида ариза (илтимоснома) бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2302/455-сон