15.06.2023 йилдаги 4-1701-2201/1714-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 15.06.2023 йилдаги 4-1701-2201/1714-сон
Кучга кириш санаси
15.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2201/1714-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У. Қурбонова
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Т. Атабаев
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И. Таджиев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р. Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р. Хайдаров ва И. Таджиевдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, даъвогар — Д.М ва унинг вакили адвокат Ш.Х (2022 йил 12 апрелдаги 18-сонли ордер асосида), жавобгар М.Рнинг вакили — адвокат Д. Ахматов (2022 йил 10 августдаги 11/2022-АС-сонли ордер ва 2022 йил 21 апрелдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, «G F SН» масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар «G F Sh» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси Д.М.Мнинг жавобгар М.Х.Рни жамиятдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«G F Sh» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки учинчи шахс деб юритилади) иштирокчиларининг 2016 йил 14 июндаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2016 йил 20 июнда тадбиркорлик субъекти сифатида Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона дарча маркази томонидан рўйхатга олинган. МЧЖнинг низомига кўра, жамиятнинг низом жамғармаси 99 147 698 сўмни ташкил қилган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д.М.М (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) — 49 573 849 сўм (50 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Х.Р (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) — 49 573 849 сўм (50 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ низомнинг 5.1-бандида даъвогар МЧЖга улуш сифатида Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган савдо дўконини киритиш орқали, жавобгар эса ўз улушини пул маблағлари кўринишида шакллантириши белгиланган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 15 июнда тузилган таъсис шартномасида тарафлар МЧЖни ташкил этиши, МЧЖни низом жамғармаси низомда қайд этилганидек шаклланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан таъсис шартномасида кўрсатилган 49 573 849 сўм улуш низом жамғармасини шакллантириш учун тўланмаганлиги ва таъсис шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни МЧЖ иштирокчилари қаторидан чиқаришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланганлиги, бироқ 6 йилдан ортиқ вақт ичида жавобгар МЧЖ олдидаги мажбуриятларни бажармасдан, МЧЖдан жавобгар ўғли Б.Р билан биргаликда фойдаланиб келиб, даъвогарга дивиденд пулларини бермаганлиги, ҳаттоки жавобгар ўзбошимчалик билан ҳеч қандай таъсисчилар йиғилиши қарорисиз МЧЖга яна бир фарзанди М.Нни директор қилиб қўйиб, у орқали жамиятга тегишли бино юзасидан турли ижара шартномаларини тузиб, ижарачилардан ойига 1 000 ва 500 АҚШ долларидан ижара пуллари олиб келганлиги ва ушбу пулларни жамият ҳисоб-рақамига кирим қилмаганлиги, бу билан ўтган 6 йилдан ортиқ вақт ичида жамиятга кирим қилиниб, соф фойда олиниши керак бўлган маблағлар кирим қилинмасдан жамиятга жиддий тарзда зарар етказилганлиги, Қонун 8-моддасининг учинчи қисми талабига кўра, жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар МЧЖ таъсисчилигидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарорига асосан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан МЧЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган ва жавобгар МЧЖ таъсисчилигидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар 2022 йил 9 мартда 10 500 000 сўм, 2022 йил 20 июнда 39 500 000 сўм пул маблағларини улуш сифатида МЧЖ балансига киритиб шакллантирганлиги, ўзаро келишувга кўра, 2016 — 2020 йиллар давомида МЧЖ балансидаги нотурар бино жавобгарнинг шахсий 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари эвазига капитал таъмирланганлиги, 2016 — 2021 йиллар давомида ушбу бино МЧЖ балансида бўлганлиги сабабли, фаолият кўрсатмаса-да, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлиги, Қонуннинг 19-моддасига кўра, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши кераклиги белгиланганлиги, даъвогар 2021 йилнинг декабрь ойида МЧЖга улуш сифатида киритилган нотурар бинони қонунга зид йўллар билан МЧЖ балансидан чиқариб, онаси Б.Мга сотиб, дастлаб 2022 йилнинг июнь ойида судга мурожаат қилган вақтда ҳамда 2022 йил 29 июнда ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда МЧЖ балансида нотурар бино бўлмаганлиги, даъвогар ва Ш.Х унинг хабардорлигисиз ва имзосини қалбакилаштирган ҳолда 2021 йил 14 декабрда МЧЖ таъсисчилари йиғилишининг 1-сонли қарорини расмийлаштириб, баённомада низоли бинони сотиш ва МЧЖ тасарруфидан чиқаришни белгилаб, риэлторлик хизматини амалга оширувчи «D I Si» МЧЖ директори Қ.Ига тақдим этганлиги, 2021 йил 15 декабрда «D I Si» МЧЖ риэлтори Г.Ю томонидан 1-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилиб, МЧЖ номидан Ш.Х ва биноларни сотиб олувчи сифатида даъвогарнинг онаси Б.М иштирок этиб, ҳужжатларни имзолаганлиги ва шу куннинг ўзида 358-сонли олди-сотди шартномаси асосида 10 000 000 сўмга сотиб юборилганлиги, 2021 йил 24 декабрдаги 1-сонли олди-сотди шартномаси асосида Б.Мнинг 100 фоиз таъсисчилигида «M K» МЧЖ балансига ўтказилганлиги сабабли 2022 йилнинг июнь ойида нотурар бино МЧЖ балансида бўлмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 1-бандида судлар иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозимлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, лекин жавобгар бундай ҳаракатлар қилмаганлиги ва ишни кўриш жараёнида ўз улушини тўлиқ шакллантирганлиги, шунингдек, Қонунда жамият иштирокчиси ўз улушини шакллантирмаса, жамият устав капиталини камайтириши кераклиги ва бундан бошқа оқибатлар назарда тутилмаганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва унинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, МЧЖ 5 йил давомида фаолият юритмаганлиги ва жавобгар ўз улушини 5 йил давомида киритмай келганлиги, бинони таъмирланганлиги бўйича исботловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, жавобгар шикоятида солиқ тўловини тўлаб келганлигини баён қилган бўлса-да, МЧЖнинг солиқ тўловларини даъвогар ўзи тўлаганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият Низоми 9.3-бандининг иккинчи хатбошисида жамият қатнашчилари ушбу низом асосида ҳиссасини тўлаши, 14-бандининг еттинчи хатбошисида жамият устав фондини шакллантиришга ҳар бир иштирокчини қўшадиган улуши жамият давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамият устав фондига (капитал улушига) ўз ҳиссасини киритиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ иштирокчиларининг 2016 йил 14 июндаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2016 йил 20 июнда тадбиркорлик субъекти сифатида Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона дарча маркази томонидан рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсис шартномаси ҳамда Низомига кўра, жамиятнинг устав капитали 99 147 698 сўмни ташкил қилиб, шундан даъвогар — 49 573 849 сўм (50 фоиз) ва жавобгар — 49 573 849 сўм (50 фоиз) миқдорида улуш киритилиши лозим бўлган. МЧЖ таъсис шартномаси ҳамда Низомнинг 5.1-бандига асосан даъвогар МЧЖга улуш сифатида Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган савдо дўконини киритиш орқали, жавобгар эса ўз улушини пул маблағлари кўринишида шакллантириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар МЧЖга улуш сифатида ўзига тегишли бўлган (ҳадя шартномаси асосида) Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган савдо дўконини топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан киритиш орқали ўз улушини тўлиқ шакллантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ жавобгар ўз улушини (ҳисса) МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари ва Қонунда белгиланган муддат ва тартибда шакллантирмасдан, ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг 2022 йил 9 мартда 10 500 000 сўм, 2022 йил 20 июнда 39 500 000 сўм пул маблағларини улуш сифатида МЧЖ балансига киритиб шакллантирганлиги, ўзаро келишувга кўра, 2016 — 2020 йиллар давомида МЧЖ балансидаги нотурар бино жавобгарнинг шахсий 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари эвазига капитал таъмирланганлиги, 2016-2021 йиллар давомида ушбу бино МЧЖ балансида бўлганлиги сабабли, жамият фаолият кўрсатмаса-да, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгар ўз улушини даъвогар томонидан даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг шакллантирган ва нотурар бинони капитал таъмирлаганлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жавобгар вакилининг Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, лекин, жавобгар бундай ҳаракатлар қилмаганлиги ва ишни кўриш жараёнида ўз улушини тўлиқ шакллантирганлиги ҳақидаги важи билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Қонуннинг 8-моддасида иштирокчининг жамиятдан чиқариш учун 2 та асос келтирилган бўлиб, биринчиси — ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, иккинчиси эса — ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги. Мазкур ҳолатда, жавобгарни жамиятдан чиқариш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш учун жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари, яъни улуш киритилмаганлиги асос бўлган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганидан кейин жавобгар ўз улушини шакллантириш учун жамиятнинг ҳисоб-рақамига пул маблағларини киритган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантирган, апелляция инстанция суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«G F Sh» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси М Х Рнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатлари жавобгар М.Х.Р зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: Р. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2201/1714-сон