08.06.2023 йилдаги 4-1802-2302/455-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 08.06.2023 йилдаги 4-1802-2302/455-сон
Кучга кириш санаси
08.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2302/455-сонли иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О. Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ. Турсунов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М. Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М. Базаров ва Ҳ. Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т. Усмоновнинг котиблигида даъвогар О.Ғ.Анинг ишончли вакили Д.Кимсановнинг Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикояти бўйича ишни таъсисчи Ғ.Онинг вакиллари О.И, Д.К (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида), жавобгар таъсисчи О.Мнинг вакили Д.Б (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида)лар иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар О.Ғ.А судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар «K B» масъулияти чекланган жамияти ва М.А.Ога нисбатан устав фондини шакллантириш ва ҳисоб рақамини тўлдириш учун ортиқча киритилган 1 674 847 541 сўм миқдорида маблағни ундириш ҳамда жавобгар М.А.Они «K B» масъулияти чекланган жамиятидан (иштирокчилар сафидан) чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими билан жавобгар М.А.О вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «KB» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар О.Ғ.А фойдасига 1 674 847 541 сўм, 33 496 950 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар О.Ғ.Анинг ишончли вакили Д.К томонидан келтирилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 майдаги ҳамда 2023 йил 8 июндаги ажрими билан жавобгар М.А.О ва унинг вакили томонидан келтирилган апелляция шикояти давлат божи тўланмаганлиги ҳамда апелляция шикояти имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган вакил томонидан имзоланганлиги сабабли қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган бўлсада, аммо даъво талабининг жавобгарни иштирокчилар сафидан чиқаришни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлигини, сабаби АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Тошкент шаҳар минтақавий филиалининг 2021 йил 10 мартдаги 01/06-891-сон хатида жамият устав фондини шакллантириш ва ошириш мақсадида иштирокчи даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига жами 2 544 583 600 сўм қийматдаги мулк ва пул маблағлари киритилганлигини, мазкур маблағдан 1 289 236 059 сўм даъвогарнинг устав фондидаги 56,80 % улушини шакллантириш учун ҳисса сифатида қабул қилинган ва давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, иштирокчи даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига устав фондини шакллантириш учун ортиқча киритилган 1 255 347 541 сўм миқдоридаги маблағлар устав фондига қабул қилинмаган ва жавобгар томонидан иштирокчи даъвогарга қайтарилмаганлигини, бундан ташқари иштирокчи даъвогар томонидан жамият ҳисоб рақамини тўлдириш учун қўшимча капитал сифатида жами 419 500 000 сўм миқдорида ортиқча киритилган маблағни қайтариш юзасидан иштирокчи даъвогарнинг мурожаатига кўра иштирокчилар умумий йиғилиши чақирилган бўлса-да, иккинчи жавобгарнинг қаршилиги туфайли пул маблағлари қайтарилмаганлигини, банк маълумотига кўра иштирокчи иккинчи жавобгар устав фондидаги 43,17 % (номинал қиймати 979 347 540 сўм) улушни шакллантириш учун аслида 333 050 000 сўм маблағ киритганлигини, лекин иштирокчи иккинчи жавобгар ўз мажбуриятларидан бўйин товлаб, қолган 646 297 540 сўм миқдоридаги ҳиссани киритмасдан, буни яшириб, жамиятда бош ҳисобчи бўлиб ишлаганлиги туфайли барча даврий ҳисоботларда иштирокчи даъвогар томонидан киритилган ортиқча пул маблағлари ҳисобидан 646 297 540 сўмлик қисмини гуёки ўзи киритгандек кўрсатиб, расмий ҳужжатларга ўзининг 979 347 540 сўм номинал қийматидаги улушининг тўлиқ шаклланганлиги ҳақида маълумот киритганлигини, аслида иккинчи жавобгар жамиятга жами 1 068 230 000 сўм миқдоридаги мулк ва пул маблағлари (шундан: 333 050 000 сўм — устав фондидаги улушини шакллантириш мақсадида ҳисса; 735 180 000 сўм — ҳисоб рақамини тўлдириш учун қўшимча капитал) киритганлигини, кейинчалик иштирокчи иккинчи жавобгар 1 068 230 000 сўм миқдордаги маблағларини ихтиёрий қайтариш ҳақида жамиятга мурожаат қилганлигини ва жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ иштирокчи иккинчи жавобгарга барча қўйилма ва ҳиссалари жамият балансидаги жами 1 068 230 000 сўм қийматдаги гилам маҳсулотлари ҳисобидан қайтарилганлигини, ҳозирда иштирокчи иккинчи жавобгарнинг жамиятдаги улуши мавжуд эмаслигини, муқаддам киритилган қисман тўловлар унинг талабига кўра тўлиқ қайтарилганлигини, иштирокчи иккинчи жавобгар жамият фаолиятига тўсқинлик қилиб, бевосита жамиятга ва даъвогарга мулкий зарар етказиб келганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар М.А.Онинг вакили апелляция шикояти қайтарилганлиги сабабли шикоят қилиш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисида оғзаки илтимоснома бериб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, даъво талаби асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари бузилганлигини, даъво муддатини қўллаш нотўғри рад қилинганлигини, даъво талаби корпоратив низо эмаслиги сабабли иш иқтисодий судга тааллуқли эмаслигини, таъсисчилар ўртасида низо мавжуд эмаслигини, иш фуқаролик судига тегишли эканлигини, ушбу ҳолатда суд иш юритишни тугатиши лозимлигини, жавобгар томонидан улуш тўлиқ шакллантирилганлигини, 2019 йил 7 майдаги умумий йиғилиш қарори давлат рўйхатидан қайта ўтказилганлигини, даъво муддати қўлланилиши лозимлигини, ортиқча киритилган пул маблағини ундириш ҳақидаги талаб асоссиз эканлигини баён қилиб, иш судга тааллуқли эмаслиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, низо юзасидан иш юритишни тугатишни ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар вакиллари жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасига эътирозлар билдириб, асоссиз эканлигини, дастлабки суд мажлисида ҳам жавобгар вакилининг илтимосномаси бўйича ишни кўриш бошқа кунга қолдирилганлигини маълум қилиб, илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, ишни мазмунан кўришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси тайинланган куни ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгар «K B» масъулияти чекланган жамиятига етказилган бўлиб, ушбу ташкилотнинг ягона таъсисчилари даъвогар О.Ғ.А ва жавобгар М.А.О ҳисобланиши сабабли судлов ҳайъати иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни апелляция шикоятида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, Китоб туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2012 йил 28 ноябрдаги Ҳужжат имзоланган: Т.Ҳ.М, 12.06.2023 4-1802-2302/455 0003175-сонли реестр тартиб рақами билан «K B» хусусий корхонаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «K B» масъулияти чекланган жамияти Китоб туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2015 йил 15 апрелда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият таъсис шартномаси таъсисчилар умумий йиғилишининг 2015 йил 15 апрелдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган ва жамият таъсис шартномаси ва низоми 3175-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият низомининг 7.1-бандида жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун устав фондини 857 083 600 сўм миқдорида шакллантириш белгиланган бўлиб, 7.2-бандида устав фондидаги жамият таъсисчиларининг улуши қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогар (фуқаро О. G`. A) 487 083 600 сўм, яъни низом жамғармасининг 56,83 % ташкил этади. Ушбу киритилган улуш пул ва мол-мулк кўринишида (Китоб туман Янги Чармгар массиви ҳудудидаги «Савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаси»);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобгар (фуқаро M.A.O) 370 000 000 сўм, яъни низом жамғармасининг 43,17 % ташкил этади. Ушбу киритилган улуш пул кўринишида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият низомининг 7.5-бандида жамият таъсисчилар умумий йиғилишининг қарорига асосан устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши, 7.6-бандида устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор таъсисчилар томонидан ўз улушлари тўлиқ киритилганидан кейингина қабул қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг 2019 йил 7 майдаги 1-сонли қарори билан Китоб туман давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 11 майдаги 3175-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатга олинган амалдаги жамият низомининг 7-банди, 7.1-банди ва жамият таъсис шартномасининг 3, 3.1-бандига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг янги таҳририга кўра, жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун унинг таъсисчи устав фондини 2 268 583 600 сўм миқдорида шакллантириш белгиланган бўлиб, устав фондидаги жамият таъсисчиларининг улуши қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогар (фуқаро О.G`.A) 1 289 236 059 сўм, яъни низом жамғармасининг 56,83 % ташкил этади. Ушбу киритилган улуш пул, маҳсулот ва мулк кўринишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобгар (фуқаро M.A.O) 979 347 540 сўм, яъни низом жамғармасининг 43,17 % ташкил этади. Ушбу киритилган улуш пул, маҳсулот ва мулк кўринишида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жавобгарнинг 2021 йил 13 сентябрдаги 4-сонли хатига асосан АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Тошкент шаҳар минтақавий филиали томонидан 2021 йил 14 сентябрда берилган 01/04-2543-сон хатда қайд этилишича, жамият (СТИР:302427842)нинг асосий ҳисоб рақами (20208000905009189001)га 2015 йил 2 апрелдан 2021 йил 14 сентябрга қадар жами 2 760 550 000 сўм, шундан даъвогар томонидан нақд пул шаклида 2 427 500 000 сўм, иштирокчи иккинчи жавобгар томонидан нақд пул шаклида 333 050 000 сўм маблағ устав фондини шакллантириш учун, 735 180 000 сўм эса ҳисоб рақамини тўлдириш учун қўшимча капитал сифатида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият томонидан берилган маълумотга асосан иштирокчи даъвогар томонидан 2015 йил 15 апрелда жамият устав фондини шакллантириш учун 117 083 600 сўмлик мулк — Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги тўйхона биноси (топшириш далолатномасига билан қабул қилинган) топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жавобгарнинг 2021 йил 11 мартдаги 11/03-1-сонли хатига асосан АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Тошкент шаҳар минтақавий филиали томонидан 2021 йил 11 мартда берилган 01/06-953-сон хатда қайд этилишича, жамият (СТИР:302427842)нинг асосий ҳисоб рақами (20208000905009189001)га 2015 йил 2 апрелдан 2021 йил 10 мартга қадар жамият иштирокчилари томонидан жами 647 800 000 сўм, шундан иштирокчи даъвогар томонидан нақд пул шаклида 419 500 000 сўм, иштирокчи иккинчи жавобгар томонидан нақд пул шаклида 228 300 000 сўм маблағ қўшимча капитал учун топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият томонидан берилган маълумотга асосан иштирокчи иккинчи жавобгар томонидан 2016 йил 18 мартда жамият ҳисоб рақамини тўлдириш учун 506 880 000 сўмлик мулк — Самарқанд вилояти, Ургут шаҳри, Навбоғ МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси, 90-уй манзилида жойлашган икки қаватли савдо дўкони қўшимча капитал сифатида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда иштирокчи даъвогар томонидан жамиятга жами 2 964 083 600 сўмлик мулк ва пул маблағлари киритилган бўлиб, шундан устав фондидаги улушни шакллантириш учун 1 289 236 059 сўм қабул қилинган, қолган 1 255 347 541 сўм миқдоридаги маблағлар устав фондига қабул қилинмаган ва қўшимча капитал сифатида киритилган 419 500 000 сўм миқдоридаги ортиқча пул маблағлари жавобгар томонидан ихтиёрий қайтарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 1 674 847 541 сўм пул маблағини қайтариш қисмини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда — ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кодекснинг 242-моддасига асосан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилиши, бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шартлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганиб чиқмасдан ва далилларни текширмасдан жавобгар М.А.Ога нисбатан жамият иштирокчилари сафидан чиқариш ҳақидаги даъво талабини исботлаб берилмаганлиги сабабли қаноатлантириш рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган деб баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабаби, жавобгар «K B» масъулияти чекланган жамиятининг Китоб туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2015 йил 15 апрелда дастлаб қайта давлат рўйхатидан ўтказилган уставида жавобгар М.А.Онинг улуши 370 000 000 сўм (43,17%) ташкил қилган бўлиб, ишдаги далилларга кўра жавобгар А.М томонидан жамият устав фондини шакллантириш учун 2017 йил 31 августда 1 300 000 сўм, 2020 йил 2 декабрда эса 331 750 000 сўм миқдорида пул маблағи жамият устави давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир йил ўтиб нақд пул шаклида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳолбуки, жамият уставининг 5.2-бандида жамият таъсисчиларининг асосий мажбуриятларидан бири сифатида жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият таъсис шартномасининг 3.3-бандида эса таъсисчиларнинг улушлари пул, мол-мулк, асбоб-ускуна, кўчмас мулк, интеллектуал мулк ва бошқалар билан шакллантирилиши, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида шакллантирилиши ва рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиниши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «K B» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 7 майдаги умумий йиғилиш қарорига асосан таъсисчиларнинг устав фондидаги улуши ўзгартирилиб, унга кўра таъсисчи О.Ғ.Анинг улуши 1 289 236 059 сўм (56 83 %), таъсисчи М.А.Онинг улуши 979 347 540 сўм (43, 17 %) этиб белгиланган ҳамда Китоб туман давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоққурилишбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан 2019 йил 2 майда тақдим этилган маълумотномада таъсисчи Ғ.О томонидан «K B» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига 2019 йил 31 мартдан 2019 йил 1 майга қадар устав фондини шакллантириш учун жами 1 411 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари киритилганлиги қайд этилган бўлса, жавобгар А.Мансуров томонидан нақд пул шаклида 333 050 000 сўм маблағ устав фондини шакллантириш учун, 735 180 000 сўм эса ҳисоб рақамини тўлдириш учун қўшимча капитал сифатида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, таъсисчи А.М томонидан «K B» масъулияти чекланган жамиятига ариза билан мурожаат қилиниб, унда ўз ҳисобидан савдо ҳажмини кенгайтириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун киритилган 1 068 230 000 сўм миқдорида қайтариш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ариза «K B» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2022 йил 2 мартдаги умумий йиғилишида кўриб чиқилиб, таъсисчи А.Мга 1 068 230 000 сўм пул маблағи гилам маҳсулотлари ҳисобидан қайтарилган ва жавобгар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилиб олинган бўлиб, бугунги кун ҳолатида жамият иштирокчиси А.Мнинг«K B» масъулияти чекланган жамиятидаги улушини шакллантириш учун киритган маблағларидан қолдиқ мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар, 9-моддасига кўра жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонуннинг 14-моддасига асосан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги, бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини ва апелляция шикоятига нисбатан келтирган важларини муҳокама қилиб, асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар вакилининг дастлаб берган оғзаки илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш бошқа кунга қолдирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда — ИПК деб юритилади)нинг 30-моддасида корпоратив низолар бўйича ишлар туркуми кўрсатилган бўлиб, унга кўра хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар корпоратив низо ҳисобланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда низо жамият устав фондидаги улушлар бўйича иштирокчилар ўртасида келиб чиққан бўлиб, иқтисодий суд судловига тааллуқли иш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 апрелдаги ажрими билан жавобгар вакилининг жавобгарни иштирокчилари сафидан чиқариш ҳақидаги даъво талаби бўйича даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган бўлиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин қисмини бекор қилишни, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни, жавобгар Мансуров Абдусамад Олимовични «K B» масъулияти чекланган жамияти иштирокчилари сафидан чиқаришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 242-моддаларини, «Масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 8, 14, 18-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 279-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар М.А.О вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар О. Ғ А.нинг ишончли вакили Д.Книнг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин қисми бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво талабининг ушбу қисми қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар М.А.О «K B» масъулияти чекланган жамияти иштирокчилари сафидан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «K B» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар О. Ғ. А фойдасига олдиндан тўланган биринчи инстанция суди учун 3 000 000 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси суди учун 1 500 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар О. Ғ. Ага апелляция шикояти бўйича ортиқча тўланган 150 000 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «K B» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи М. АСТАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари М. БАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳ. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1802-2302/455-сон