14.06.2023 йилдаги 4-1001-2310/905-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори , 14.06.2023 йилдаги 4-1001-2310/905-сон
Кучга кириш санаси
14.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2310/905-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А. Мамирова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М. Эргашев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил июнь ойининг 14 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи — судья Р. Рашидов,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари — судьялар Б. Кеунимжаева ва М. Эргашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н. Бобоёров котиблигида, «U» МЧЖ вакиллари Х.У, Ш.Ю, «SI» МЧЖ ва «SSI» МЧЖ вакили З.С, «SI» МЧЖ вакиллари Т.Б, А.И, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакили Р. Турсунбоев иштирокида «U» МЧЖнинг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 12 октябрда фуқаролар У.А, К.А, М.А, «U» жамоа корхонаси, «У» жамоа корхонаси, «А» хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси ўртасида «SI» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасини тузиш ҳақида таъсис шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартномага кўра, «U» жамоа корхонасининг улуши 5.000.000 сўм ёки «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси жами устав фондининг 10 фоизини ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«U» жамоа корхонаси «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасига улуш сифатида Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 8-уйдаги савдо дўкони (савдо дўкони)ни киритган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик «U» жамоа корхонасининг ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгариб, МЧЖга айлантирилган. Чилонзор туман ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2009 йил 27 апрелда «U» МЧЖ (даъвогар) «U» жамоа корхонасининг ҳуқуқий вориси эканлигини тасдиқловчи 004833-гувоҳнома берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«U» жамоа корхонасига тегишли бўлган савдо дўкони «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасига вақтинча фойдаланиш учун берилганлиги, бироқ ушбу дўкон қайтарилмаганлиги, даъвогар жавобгар «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси ва қўшимча жавобгарлар У.А, К.А, М.А, «U» жамоа корхонаси, «У» жамоа корхонаси, «А» хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси таркибидан чиқариш, устав фондига қўшган 5.000.000 сўмлик улушини ва фойдаланиш учун берган бинони қайтариш тўғрисида даъво ариза билан судга мурожаат қилганлиги, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туманлараро судининг 2011 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси таркибидан чиқарилганлиги ва даъвогар томонидан «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси устав фондига киритилган 5.000.000 сўм улуш ва фойдаланишга берилган савдо дўкони даъвогарга қайтарилганлиги, бироқ кейинчалик мазкур даъво аризаси бўйича даъво хўжалик судларига тааллуқли бўлганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлиги, кейинчалик аниқланишича, савдо дўкони аввал «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси томонидан «SSI» МЧЖнинг устав фондига, сўнг «SSI» МЧЖ томонидан «SI» МЧЖ устав фондига улуш сифатида киритилганлиги, даъвогар «SSI» МЧЖ ва «SI» МЧЖга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган савдо дўконини қайтаришни сўраган бўлса-да, дўкон қайтарилмаганлиги важлари билан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 164 ва 228-моддаларига асосан жавобгарлар «SI» МЧЖ ва «SSI» МЧЖга нисбатан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 8-уйдаги савдо дўконини «SI» МЧЖнинг қонунсиз эгалигидан даъвогарга қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 9 февралдаги ажрими билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, 2023 йил 21 февралдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, 2023 йил 2 мартдаги ажрими билан Давлат хизматлари агентлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар апелляция шикояти берган ва унда биринчи инстанция суди даъвогарнинг мулк ҳуқуқини бузган ҳолда даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаб, хатоликка йўл қўйганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни ўқиб эшиттириб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг мулк ҳуқуқини бузган ҳолда даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаб, хатоликка йўл қўйганлиги, «U» жамоа корхонасининг «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасига улуш сифатида савдо дўконини киритганлиги ҳақидаги ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги, аслида вақтинча фойдаланиш учун берилганлиги, кейинчалик даъвогар «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасининг таъсисчиси бўлса-да, унга хабар бермасдан туриб «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси тугатилганлиги, ундаги даъвогарга тегишли бўлган савдо дўкони аввал «SSI» МЧЖнинг устав фондига, сўнг «SSI» МЧЖ томонидан «SI» МЧЖ устав фондига улуш сифатида киритилганлиги, бу ҳолатда қандай қилиб савдо дўкони «SI» МЧЖ эгалигига ўтиб қолганлигини суд аниқламаганлиги, аслида ушбу мулк даъвогарнинг мулки эканлиги, ҳозирда ҳам даъвогар томонидан фойдаланиб келинаётганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради ва судга илтимоснома тақдим этиб, савдо дўконининг бошқа шахслар эгалигига ўтиб қолганлигига баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқариб, прокуратурага юборишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SSI» МЧЖ вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасига улуш сифатида савдо дўконини киритганлиги, 2014 йил 18 январдаги «SSI» МЧЖнинг тасдиқланган уставига асосан «S» МЧЖ савдо-ишлаб чиқариш фирмаси 70% улушини бошқа мол-мулклар билан бирга ушбу савдо дўкони билан шакллантирганлиги, кейинчалик «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси тугатилганлиги, 2016 йил 28 декабрдаги «SI» МЧЖнинг таъсис шартномасига мувофиқ «SSI» МЧЖ «SI» МЧЖнинг устав фондининг 40 % улушини ушбу савдо дўкони асосида шакллантирганлиги ва 2017 йил 3 февралдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра «SSI» МЧЖ «SI» МЧЖга улушни шакллантириш мақсадида савдо дўконини топширганлиги, ҳозирда савдо дўкони «SI» МЧЖ номида эканлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SI» МЧЖ вакили биринчи инстанция суди томонидан даъво муддати асосли равишда қўлланилганлиги, 2010 — 2013 йилларда савдо дўкони билан боғлиқ суд жараёнлари фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакили судга савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини тақдим этиб, унга асосан 1995 йил 25 январдаги мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига кўра савдо дўкони «U» жамоа корхонасига тегишли бўлганлиги, Юнусобод тумани ҳокимининг 2000 йил 16 октябрдаги 1699-сонли қарори билан рўйхатга олинган «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасининг низомига асосан савдо дўкони эгалик ҳуқуқи билан «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси номига расмийлаштирилганлиги, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туманлараро судининг 2011 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан савдо дўкони «U» МЧЖга қайтарилганлиги сабабли 2012 йилда кадастр ҳужжатлари қилинганлиги, бироқ мазкур ҳал қилув қарори бекор бўлганлиги сабабли савдо дўкони 2013 йилда «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси номига қайта расмийлаштирил-ганлиги, Шайхонтоҳур туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил 21 январда 007244-09-сон билан рўйхатга олинган «SSI» МЧЖнинг уставига асосан савдо дўкони «SSI» МЧЖнинг номига расмийлаштирил-ганлиги, кейинчалик Шайхонтоҳур туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2016 йил 28 декабрда R-009701-09-сон билан рўйхатга олинган «SI» МЧЖнинг уставига асосан савдо дўкони «SI» МЧЖнинг номига расмийлаштирилганлиги, кадастр ҳужжатларига асосан ҳозирги кунда савдо дўкони «SI» МЧЖнинг мулки эканлигини маълум қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 228-моддасига асосан, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда даъвогар ҳозирги кунда савдо дўконининг мулкдори бўлмаса-да, биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, даъво аризаси бўйича даъво муддати қўлланилиб, хатоликка йўл қўйилган. Чунки, ҳозирда даъвогар мулкдор бўлмаганлиги сабабли ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан савдо дўконини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар тегишли даъвогар ҳисобланмайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, 1995 йил 25 январдаги мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига кўра савдо дўкони «U» жамоа корхонасига тегишли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юнусобод тумани ҳокимининг 2000 йил 16 октябрдаги 1699-сонли қарори билан рўйхатга олинган «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмасининг низомига асосан савдо дўкони эгалик ҳуқуқи билан «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси номига расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 январдаги «SSI» МЧЖнинг тасдиқланган уставига асосан «S» МЧЖ савдо-ишлаб чиқариш фирмаси 70 % улушини мазкур савдо дўкони ва бошқа мол-мулклар билан шакллантирган ва 2014 йил 1 февралдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра «S» МЧЖ савдо ишлаб чиқариш фирмаси «SI» МЧЖга улушни шакллантириш мақсадида савдо дўконини топширган. Шайхонтоҳур туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил 21 январда 007244-09-сон билан рўйхатга олинган «SSI» МЧЖнинг уставига асосан савдо дўкони «SSI» МЧЖнинг номига расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 декабрдаги «SI» МЧЖнинг таъсис шартномасига мувофиқ «SSI» МЧЖ «SI» МЧЖ устав фондининг 40 % улушини мазкур савдо дўкони ва бошқа мол-мулклар билан шакллантирган ва 2017 йил 3 февралдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра «SSI» МЧЖ «SI» МЧЖга улушни шакллантириш мақсадида савдо дўконини топширган. Шайхонтоҳур туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2016 йил 28 декабрда R-009701-09-сон билан рўйхатга олинган «SI» МЧЖнинг уставига асосан савдо дўкони «SI» МЧЖнинг номига расмийлаштирилган ва кадастр ҳужжатларига асосан ҳозирги кунда савдо дўкони «SI» МЧЖнинг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли юқорида қайд этилган ҳужжатларни, хусусан савдо дўконини «S» МЧЖ савдо-ишлаб чиқариш фирмаси устав фондига улуш сифатида киритиш, «S» МЧЖ савдо-ишлаб чиқариш фирмаси томонидан савдо дўконини «SSI» МЧЖ устав фондига улуш сифатида киритиш, «SSI» МЧЖ томонидан савдо дўконини «SI» МЧЖ устав фондига улуш сифатида киритиш билан боғлиқ ҳужжатларни бекор қилмасдан ёки ҳақиқий эмас деб топмасдан туриб, тўғридан тўғри даъвогарнинг «SI» МЧЖдан савдо дўконини қайтариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш мумкин эмас. Шунингдек, даъвогарнинг ҳозирги кунда савдо дўконининг мулкдори эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли унинг мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан қайтариш тўғрисидаги даъво талаби асоссиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳозирда «S» МЧЖ савдо-ишлаб чиқариш фирмаси тугатилганлиги ва давлат реестридан чиқарилганлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг савдо дўконининг бошқа шахслар эгалигига ўтиб қолганлигига баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқариб, прокуратурага юбориш тўғрисидаги илтимосномасини қисман қаноатлантириб, бу ҳақида Тошкент шаҳар прокуратурасига хабарнома юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда ишдаги ҳужжатларга асосан савдо дўконининг нархи 5.000.000 сўм этиб кўрсатилганлиги сабабли биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари, шунингдек апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ҳам даъвогар зиммасида қолдирилиши, даъвогардан қўшимча равишда биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 2-банди ва 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«U» МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Р. РАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Б. КЕУНИМЖАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2310/905-сон