20.06.2023 йилдаги 4-1105-2102/1805-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори , 20.06.2023 йилдаги 4-1105-2102/1805-сон
Кучга кириш санаси
20.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1105-2102/1805-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З. ЭШМИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А. ИКРОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А. Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А. Ибрагимова ва А. Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж. Абдурахмановнинг котиблигида, даъвогар «5AS» МЧЖнинг жавобгар «GG» МЧЖ ва учинчи шахс «GGB» МЧЖга нисбатан жавобгар «GG» МЧЖни «GGB» МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан 2022 йил 27 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги «GG» МЧЖнинг аризаси бўйича иқтисодий иш юзасидан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ажрими устидан «GG» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «5AS» МЧЖ Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «5AS» МЧЖ ва «GG» МЧЖдан иборат таъсисчиларнинг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига кўра, 9.000.000.000 сўмлик устав фонди билан «GGB» МЧЖ ташкил этилганлигини, даъвогар «5AS» МЧЖ 2.700.000.000 миқдоридаги устав фонди билан «GGB» МЧЖ таъсисчиси эканлигини, «GGB» МЧЖнинг иккинчи таъсисчиси 6.300.000.000 сўм миқдордаги устав фонди билан жавобгар «GG» МЧЖ эканлигини, даъвогар 2.700.000.000 миқдоридаги 30 фоизлик улушини, яъни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Барданкул ҳудуди, Миробод маҳалласи, Оҳангарон кўчаси 4-уй манзилидаги кадастр рақами 11:14:06:01:01:0019:0001 (литер 0003 ва литер 0038) умумий майдони 10.000 кв.м. бўлган кўчмас мулкни «GGB» МЧЖ устав фондига тўлиқ киритганлигини, жамиятнинг иккинчи таъсисчи жавобгар белгиланган бир йил муддатда ўзининг 70 фоизлик улушини, яъни 6.300.000.000 сўмни шакллантирмаганлигини, шу сабабли даъвогар жавобгардан 5 кунлик муддатда 6.300.000.000 сўмдан иборат 70 фоизлик улушини шакллантирганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилганлигини, лекин жавобгар ҳеч қандай чора кўрмаганлигини маълум қилиб, жавобгар «GG» МЧЖни «GGB» МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар «5AS» МЧЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар «GG» МЧЖ «GGB» МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 24 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GG» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, «TT» АЖнинг 2023 йил 4 апрелдаги 01/5-09-1/3093-606-сонли хатига биноан «TT» АЖнинг 2021 йил 11 октябрдаги 4-сонли жамият ягона акциядорининг қарорига асосан «5AS» МЧЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, жамият таркибидаги филиал шаклида фаолият олиб бориши белгиланганлигини, лекин «5AS» МЧЖ филиал шаклида фаолият олиб бораётган вақтида юридик шахс «5AS» МЧЖ номидан расмий ҳужжатларга имзолаш ҳуқуқи бўлмасада, 2021 йил 25 ноябрда МЧЖнинг собиқ директори А.А.М томонидан судга «GG» МЧЖни таъсисчилар сафидан чиқариш юзасидан даъво ариза киритганлигини баён қилиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ажрими билан «GG» МЧЖнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилиб, «GG» МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30 000 сўм почта харажати ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажримдан норози бўлган «GG» МЧЖ апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судининг ажримига асосан даъвогар «5AS» МЧЖнинг жавобгар «GG» МЧЖ ва учинчи шахс «GGB» МЧЖ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, аризачи апелляция шикоятида шикоятни жамият вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларида даъвогар ва жавобгарнинг суд муҳокамасининг ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 16-сон қарорининг 26-бандига мувофиқ суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятни (протестни) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг апелляция инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлов ҳайъати, ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар «5AS» МЧЖ «5AS» МЧЖ ва «GG» МЧЖдан иборат таъсисчиларнинг 2019 йил 9 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига кўра, 9.000.000.000 сўмлик устав фонди билан «GGB» МЧЖ ташкил этилганлигини, даъвогар «5AS» МЧЖ 2.700.000.000 миқдоридаги устав фонди билан «GGB» МЧЖ таъсисчиси эканлигини, «GGB» МЧЖнинг иккинчи таъсисчиси 6.300.000.000 сўм миқдордаги устав фонди билан жавобгар «GG» МЧЖ эканлигини, даъвогар 2.700.000.000 миқдоридаги 30 фоизлик улушини, яъни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Барданкул ҳудуди, Миробод маҳалласи, Оҳангарон кўчаси 4-уй манзилидаги кадастр рақами 11:14:06:01:01:0019:0001 (литер 0003 ва литер 0038) умумий майдони 10.000 кв.м. бўлган кўчмас мулкни «GGB» МЧЖ устав фондига тўлиқ киритганлигини, жамиятнинг иккинчи таъсисчи жавобгар белгиланган бир йил муддатда ўзининг 70 фоизлик улушини, яъни 6.300.000.000 сўмни шакллантирмаганлигини, шу сабабли даъвогар жавобгардан 5 кунлик муддатда 6.300.000.000 сўмдан иборат 70 фоизлик улушини шакллантирганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилганлигини, лекин жавобгар ҳеч қандай чора кўрмаганлигини маълум қилиб, жавобгар «GG» МЧЖни «GGB» МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, суднинг 2022 йил 27 январдаги 4-1105-2102/1805-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «5AS» МЧЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар «GG» МЧЖ «GGB» МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи томонидан келтирган важларга кўра «GG» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, «TT» АЖнинг 2023 йил 4 апрелдаги 01/5-09-1/3093-606-сонли хатига биноан «T T» АЖнинг 2021 йил 11 октябрдаги 4-сонли жамият ягона акциядорининг қарорига асосан «5AS» МЧЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, жамият таркибидаги филиал шаклида фаолият олиб бориши белгиланганлигини, лекин «5AS» МЧЖ филиал шаклида фаолият олиб бораётган вақтида юридик шахс «5AS» МЧЖ номидан расмий ҳужжатларга имзолаш ҳуқуқи бўлмасада, 2021 йил 25 ноябрда МЧЖнинг собиқ директори А.А.М томонидан судга «GG» МЧЖни таъсисчилар сафидан чиқариш юзасидан даъво ариза киритганлигини баён қилиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, аризачининг мазкур важлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, суднинг 2022 йил 27 январдаги 4-1105-2102/1805-сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиш ҳақидаги важини асосли деб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 111-сонли қарорининг 4-бандида янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пленум қарорининг 5-бандида суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи)лиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи томонидан янги очилган ҳолатлар учун «TT» АЖнинг 2023 йил 4 апрелдаги 01/5-09-1/3093-606-сонли хатига биноан «TT» АЖнинг 2021 йил 11 октябрдаги 4-сонли жамият ягона акциядорининг қарорига асосан «5AS» МЧЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, жамият таркибидаги филиал шаклида фаолият олиб бориши белгиланганлиги, «5AS» МЧЖ филиал шаклида фаолият олиб бораётган вақтида юридик шахс «5AS» МЧЖ номидан расмий ҳужжатларга имзолаш ҳуқуқи бўлмасада, 2021 йил 25 ноябрда МЧЖнинг собиқ директори А.А.М томонидан судга «GG» МЧЖни таъсисчилар сафидан чиқариш юзасидан даъво ариза киритганлиги асос сифатида келтирилганлиги суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар деб баҳолаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, аризачи аризада асос қилиб келтирган ушбу ҳолатлар суднинг хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада жиддий эмас ва ИПКнинг 327-моддасида қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун келтирилган асосларга мувофиқ келмайди. Чунки, аризада кўрсатилган ҳолат жавобгарга маълум бўлиши бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди, яъни ишни кўриш жараёнида жавобгар аниқлаши мумкин бўлган ҳолат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 111-сонли қарорининг 4-бандининг учинчи хатбошисида янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, ишни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмас. Бундай ҳолларда иқтисодий суд кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни рад этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, биринчи инстанция суди аризачининг аризасида келтирилган важлар суднинг 2022 йил 27 январдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги сабабли, аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этиб асосли ва тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ тўланган 30 000 сўм миқдоридаги почта харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи А. ИКРОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари А. ИБРАГИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1105-2102/1805-сон