02.06.2023 йилдаги 4-1001-2218/40617-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 02.06.2023 йилдаги 4-1001-2218/40617-сон
Кучга кириш санаси
02.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — Б. Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — М. Эргашев
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья — В. Сатторова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И. Таджиев ва В. Сатторовадан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, даъвогарлар Ш.М. ва Ш.Н.А., М.Ш.нинг вакили М.З. (2023 йил 28 мартдаги 16-06/2679-сонли ишончномага асосан), Ш.Ф., Ш.Н., «TS» МЧЖ вакили Н.Ж. (2021 йил 16 февралдаги 16/2-2021-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогарлар Ш.М. ва Ш.Н.А.нинг жавобгарлар «TS» масъулияти чекланган жамияти ва «NC» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан «TS» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2020 йил 6 июлдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан жавобгар «TS» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш.М. ва Ш.Н.А. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «TS» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.И.М. ҳамда жавобгар «NC» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан «TS» масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 6 июлдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан «TS» масъулияти чекланган жамияти жавобгар сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан Ш.А.А. низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда мазкур қарорни бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда «TS» масъулияти чекланган жамияти ишга жавобгар сифатида жалб этилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди жамиятнинг ягона таъсисчиси А.Ш. ишда иштирок этишга жалб қилинмаганлигини асос қилиб, нотўғри хулосага келганлиги, барча мулклар жамиятга тегишли эканлиги яъни, мулклар жамият таъсисчиси А.Ш.га тегишли эмаслиги, қайд этилган ҳолатлар Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 октябрдаги қарори билан тасдиқланиши, суд томонидан мазкур ҳолатларга эътибор қаратилмаганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, «NC» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни «NC» масъулияти чекланган жамияти вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қанотлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «TS» МЧЖ 1995 йил 30 мартда 3-000052-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, жамият устав фонди 90.029.634 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг 2017 йил 5 сентябрдаги янги таъсис шартномаси ва уставига асосан жамиятнинг устав жамғармасидаги улушлар таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Ш. — 72.676.345 сўм ёки 80,72 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н.А.Ш. — 17.353.289 сўм ёки 19,28 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Ш. ва А.Ш., шунингдек, Н.Ш. ва А.Ш. ўртасида 2020 йил 6 июлда МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномалари тузилиб, жамият иштирокчиларининг 100 фоиз улушлари А.Шамсиевга сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра жамият иштирокчиларининг 2020 йил 6 июлдаги умумий йиғилиши томонидан жамият таъсисчилари сафидан Ш.М. ва Ш.Н.А.ни чиқариш ҳамда жамият таъсисчилари сафига Шамсиев Акмал Амирджановични киритиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, жамият таъсисчиси А.Ш. ва А.Ш. ўртасида 2020 йил 20 ноябрда тузилган олди-сотди шартномасига асосан А.Ш.нинг жамият устав жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Ш.га ўтган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«TS» МЧЖнинг 2021 йилдаги устави ҳамда «stat.uz» сайтидан олинган маълумотга кўра, ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда жамиятнинг ягона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Ш.А.А. ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан жамиятнинг ягона таъсисчиси А.Ш. ҳисобланса-да, уни ишда иштирок этишга жалб қилмасдан низони мазмунан кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Ваҳоланки, низо бўйича қабул қилинган суд ҳужжати ишда иштирок этишга жалб қилинмаган А.Ш.нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлиши, ушбу Кодекснинг 278-моддасида эса апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ҳолатлар жавобгар вакилининг важлари асоссиз эканлигини тасдиқлайди. Шу боис ушбу важлар кассация шикоятини қаноатлантириш ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«TS» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2218/40617-сон