Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3323-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сон «Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрдаги 14-сон буйруғи (рўйхат рақами 3323, 2021 йил 6 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2021 й., 10/21/3323/0936-сон) билан тасдиқланган Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«перрон — автовокзал (автостанция)ларда ёки бекатларда йўловчиларнинг автотранспорт воситаларига қулай ва хавфсиз ўтиши, чиқиши ва тушиши учун мўлжалланган майдонча;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 июнь,
6-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/3323-1/0423-сон)