Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1222-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2003 йил 9 январдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 1222, 2003-йил 22-феврал) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон) билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандидаги «248 — 250; 254 — 257-моддалари» деган сўзлар «383 — 386-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июнь,
256-сон
Келишилди:
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
2023 йил 19 май
Ташқи ишлар вазири Б. САИДОВ
2023 йил 27 май
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2023 йил 26 май
Қишлоқ хўжалиги вазири А. ВОИТОВ
2023 йил 29 май
Дин ишлари бўйича қўмита раиси С. ТОШБОЕВ
2023 йил 6 июнь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2023 йил 29 май
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. ИКРАМОВ
2023 йил 24 май
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 7 июнь
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2023 йил 24 май
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2023 йил 20 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
2023 йил 25 май
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. НАЗАРОВ
2023 йил 22 май
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/1222-4/0420-сон)