Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3061-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июнь,
250-мҳ-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 7 июндаги 250-мҳ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 6 июндаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14 ва 141-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 401-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/3061-4/0422-сон)