Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Қарори
«Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2874-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги ПФ-263-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
15-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 май,
7-2023/ққ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 июнь,
23-сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 май,
76519-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 15-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 7-2023/ққ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 23-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 76519-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 28 февралдаги 4, 5-к/к, 18 ва 08/кк-сон «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2874, 2017 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 262-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 9 январдаги 2-сон, 3-қ/қ-сон, 5-сон, 1/кк-сон «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2874-1, 2018 йил 25 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 10/18/2874-1/0621-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/2874-2/0415-сон)