Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 250 миллион АҚШ доллари 12 ой муддатга фоизсиз ажратилсин.
Бунда, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси 2022 йилда пахта етиштиришни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган кредитларнинг 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми бўйича қайтариш муддатларини 12 ой муддатгача узайтириш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 июнь,
ПФ-98-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-98-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йил муддатга» сўзлари «2023 йилда 50 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан» сўзларига алмаштирилсин.
2. 2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2023 й., 06/23/98/0400-сон; 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)