ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1755-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 июнь,
32-2023/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 12 июндаги 32-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3 ва 5-бандлардаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги «Давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/1755-4/0387-сон)