Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1977-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 24/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1977, 2009 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Сигирлар ва насл буқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июнь,
46-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/1977-1/0394-сон)