Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Отлар билан ташиш ва бошқа ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1973-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 23/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1973, 2009 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 306-модда) билан тасдиқланган Отлар билан ташиш ва бошқа ишларни бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги «давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 июнь,
34-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/1973-1/0392-сон)