ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1951-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 3 апрелдаги 13-1/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1951, 2009 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 238-модда) билан тасдиқланган Каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги «Давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 июнь,
27-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/1951-2/0386-сон)