Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1940-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 13/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1940, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 205-модда) билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
24-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 10/23/1940-2/0376-сон)