Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1913-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 февралдаги 5/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1913, 2009 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 3-бандидаги «давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
23-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 10/23/1913-1/0375-сон)