Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1887-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 1887, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-бандидаги «Давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
22-2023/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 10/23/1887-2/0374-сон)