Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) бўйича фаолиятни амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»)
(«Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) бўйича фаолиятни амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 май,
3146-IV-сон