Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 23 мартда киритилган «Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 май,
3145-IV-сон