Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1033-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
(«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1033-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 мая,
3196-IV-сон