15.05.2023 йилдаги 3185-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 15.05.2023 йилдаги 3185-IV-сон
Кучга кириш санаси
15.05.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йилдаги ҳамда 2023 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, соҳада олиб борилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш борасида қатор ишларни амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита жами 6 та қонун лойиҳасини маромига етказишга масъул этиб белгиланган ҳамда улар маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун маъмурий жазо чораларини кучайтиришга, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашга, ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки тутқунликда сақлашни тартибга солишга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчиларга тегишли солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда ҳамда фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида Қўмита аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари қонунчилик амалиётида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг ҳамда Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиш ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиш, мансабдор шахслар томонидан қонунларга риоя этилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишга қаратилган жами 30 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қўмита аъзолари томонидан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Қорақалпоғистон Республикаси, «Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Сирдарё ва Жиззах вилоятлари, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳамда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Навоий вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилган. Мазкур ўрганиш якунлари соҳа мутасаддилари иштирокида Қўмита мажлисларида атрофлича кўриб чиқилиб, Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари 2023 йил 16 февралда ўтказилган Қўмита мажлисида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Қурилиш объектларида дарахтлар кесилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида»ги ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан 2022 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирига «Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан сайловчилар билан тизимли мулоқотни кучайтиришга, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлашга, уларни тезкорлик билан бартараф этишга устувор аҳамият берилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг 358 та мурожаати кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик мустаҳкамланган. Хусусан, Қўмитанинг фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 2 610 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари билан амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, улар билан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида биргаликда ишлаш тизимини янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан қонунларнинг жойларда ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш борасидаги фаолликни янада кучайтириш, шунингдек аниқланган муаммоларга жойига чиққан ҳолда аҳоли фикрини ўрганиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ечим топиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан ўтказилган парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий равишда мониторинг қилиб бориш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва назорат-таҳлил тадбирларига кенгроқ жалб қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда олиб борилаётган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотлар Қўмитанинг тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаш тизими самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек қонун лойиҳалари бўйича фуқаролар томонидан берилаётган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш, жойларда фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш ҳамда уларга ечим топиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиши ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ва амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш ҳамда келиб тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни қонун лойиҳаларини маромига етказишда ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан берилган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш ҳамда фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг масъул вазирликлар ҳамда идоралар томонидан бажарилиши бўйича самарали парламент назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалалардан келиб чиқиб, мутасадди вазирлик ва идоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. Гаппоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. ТОЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3185-IV-сон