Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1032-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Х. Гаппоров, М. Ходжаева, И. Хушвақтов ва Р. Бегматов томонидан 2023 йил 3 майда киритилган «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1032-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 май,
3233-IV-сон