12.06.2023 йилдаги ПҚ-184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.02.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Қуролли Кучлар тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва бу борада Мудофаа вазирлиги тизими учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатимиз ва миллатимиз фахри, жасур саркарда, миллий қаҳрамон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, тарихимиздаги ўчмас жасорати ёш авлодларимиз учун ўзига хос намуна бўлиб, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим маънавий қалқон вазифасини ўтаб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги таркибида давлат муассасаси шаклида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейини (кейинги ўринларда — лицей) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Халқ сўзи кўчаси, 2-уй манзилида янги қуриб битказилган бино ва иншоотларни Мудофаа вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш ва уларга лицейни жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг қолдирган бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ҳамда таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейга қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лицейга илмий-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Урганч давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бириктирилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейга ўқув-методик жиҳатдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари учун белгиланган талаблар лицейга, жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва оширилган лавозим маошлари миқдорлари, устама тўловлар, бошқа кафолат, ҳуқуқ ва имтиёзлар лицейнинг тегишлича раҳбар ва педагог ходимлари, ишчи ва хизматчилари, ҳарбий хизматчилари ва ўқувчиларига нисбатан татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилда Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ва вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицей ўқувчиларининг кийим-бош намуналари ва уларни кийиб юриш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-184-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-184-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор*

1* (1-0-0-0)

Илмий педагогик кенгаш

Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари*

1 (1-0-0-0)

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)

Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)

Ахборот-ресурс маркази

3 (0-0-0-3)

Тўгараклар

4 (0-0-0-4)

Ўқув бўлими

2 (0-0-0-2)

Ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмаси

3 (0-0-0-3)

Маъмурий бўлинма

3 (0-0-0-3)

Хўжалик бўлинмаси

14*** (0-0-0-14)

Психолог

1 (0-0-0-1)

Аниқ фанлар ўқув қисми

19** (0-0-0-19)

Лаборатория

3 (0-0-0-3)

Қўриқлаш бўлинмаси

8 (0-0-0-8)

Тиббиёт бўлинмаси

4 (0-0-0-4)

Ўқув курси

(158 (1-7-150-0)

Автомобиль секцияси

5** (0-1-0-4*)

Ижтимоий-гуманитар фанлар ўқув қисми

16** (0-0-0-16)

Юрисконсульт

1 (0-0-0-1)

Кадрлар бўлинмаси

2 (0-1-0-1)

Ўқув гуруҳи

26 (0-1-25-0)

Молия хизмати

3 (0-1-0-2)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий таркиб сони

Жами

Офицерлар

Сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар

Ўқувчилар

Ишчи ва хизматчилар (ўқитувчилар)

2023 йил 1 августдан — 2024 йил 1 июлгача

221

2

10

150

59 (39)

2024 йил 1 августдан

411

3

17

300

91 (39)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ

* фуқаро ходимлар эгаллаши мумкин бўлган лавозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда, сони ўзгартирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** иш юкламасидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қавсда қуйидагилар кўрсатилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-рақам офицерлар таркибидаги КБҲХ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-рақам — сержантлар таркибидаги КБҲХ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-рақам — ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-рақам — ишчи ва хизматчилар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 07/23/184/0365-сон)