07.06.2023 йилдаги ПҚ-182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Шайхонтоҳур туманида қуйидагиларни назарда тутувчи 20,7 км узунликдаги «Туризм ҳалқаси»ни барпо этиш таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узилишсиз пиёдалар йўлаги (ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан кўзи ожизлар учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда) ва велойўлаклар ҳамда яшил ҳудудлар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш ва ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳунармандчилик марказлари ва тематик сайилгоҳларни ташкил этиш, аҳоли гавжум кўчаларни туну кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчаларига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг тарихий дарвозаларини қайта тиклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «туризм ҳалқаси»ни барпо этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда «Туризм ҳалқаси»ни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудасини ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Самарқанд дарвоза маҳалласидаги «Замонавий касблар мактаби»ни ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитишни ташкил этиш учун қуйидаги мажбуриятлар асосида хусусий секторга текин фойдаланишга беришни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар таълими учун грантлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнларига тегишли соҳадаги нуфузли иш берувчиларни маърузачи сифатида жалб этиш ҳамда ўқув машғулотларини амалиёт билан биргаликда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган квота доирасида битирувчиларни ишга жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Сархумдон маҳалласидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳудудидан 0,08 га ер майдонини Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа асосида темирчилик устахоналарини реконструкция қилиш учун мактабга туташ ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги таълим ташкилотларида мавжуд бўш ер майдонларини 2-иловага мувофиқ аукцион савдоларига чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур ер майдонларини сотишдан тушган маблағлар тумандаги мактабгача таълим ташкилотларини ва мактабларни таъмирлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Чорсу» ва «Эски жува» деҳқон бозорлари ҳудудини тартибга келтириш ва туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталарини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқларини янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган бино-иншоотларни миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилиш, ер майдонларида янги савдо расталарини қуриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биносининг реконструкция қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва «Тошкентбошпланлити» ДУК билан биргаликда Шайхонтоҳур туманининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида 2024 йил 1 июнга қадар босқичма-босқич туман ҳудудларининг лойиҳа концепциясини (дизайн код ва мастер режалар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда, концепция асосида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, энергия тежамкор технологиялар асосида тураржой мажмуалари барпо этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қурилиш ишлари хусусий инвесторларни кенг жалб этиш ҳисобига реновация асосида, биринчи навбатда, эскирган ва авария ҳолатдаги кам қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқларини янгилашни назарда тутган ҳолда амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар олиб борган ҳолда уч ой муддатда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида экологик тоза ва юқори технологик ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 3-иловага мувофиқ марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва ўзлаштирилмаган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан молиялаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-182-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июндаги ПҚ-182-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «туризм ҳалқаси»ни барпо этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Лойиҳа қиймати,

млрд сўм

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

«Туризм ҳалқаси»га кирувчи объектларни қуриш ва реконструкция қилиш

1.

Зарқайнар кўчасида 0,5 га ер майдонида Кулолчилик марказини қуриш.

2023 йил декабрь

3,3

Ташаббускорлар маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

2.

Катта Оқтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқтепа канали бўйидаги 3,5 га ер майдонида сайилгоҳ ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

10,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

3.

Лабзак ва Ўрда маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Анҳор бўйи кўчасидаги канал бўйида 3,4 км узунликдаги сайилгоҳ ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

14,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

4.

Сархумдон маҳалласидаги темирчилик устахоналарини замонавий лойиҳа асосида ҳунармандчилик устахоналари, шоурумлар ва ўқув устахоналарини ташкил этишни назарда тутган ҳолда реконструкция қилиш.

Бунда, устахоналарни намунавий лойиҳа асосида реконструкция қилиш учун тегишли ер майдонларини ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш.

2023 йил декабрь

12,0

Банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

5.

Шайхонтоҳур тумани ҳудудида мавжуд бўлган тарихий дарвозаларни қайта тиклаш (ёки рамзий дарвозалар ўрнатиш) ҳамда уларга туташ ҳудудларда туристик масканлар барпо этиш.

2024 йил июль

15,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

6.

Ўзбекистон давлат цирки биносини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш.

2023-2024 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Хусусий шерик маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

7.

«Чорсу» ва «Эски жува» деҳқон бозорлари ҳудудини тартибга келтириш ва сотувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш. Бунда:

бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталарини жойлаштириш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш;

пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқларини янгилаш;

бўш турган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш;

замонавий савдо дўконларини қуриш.

2023 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Банк кредитлари, деҳқон бозорлари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

«Туризм ҳалқаси»га кирувчи кўчалар инфратузилмасини яхшилаш

8.

Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайилгоҳ қисмларини боғловчи пиёдалар кўпригини барпо этиш.

2023 йил октябрь

3,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

9.

Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайилгоҳни хусусий сектор бошқарувига бериш.

Бунда, бошқарувчига сайилгоҳни ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмаларни бут сақлаш, сайилгоҳ концепцияси асосида яшил майдонларга зарар етказмаган ҳолда замонавий туристик хизматларни ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланиш шартларини юклаш.

2023 йил июль

-

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

10.

Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги «Туризм ҳалқаси» ҳудудини хатловдан ўтказган ҳолда замонавий пиёдалар йўлаги ва велойўлаклар ҳамда яшил ҳудудлар барпо этишни назарда тутган ҳолда тегишли йўллар, суғориш ва ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш.

2024 йил май

40,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

11.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб тунги ёритиш тизимлари, ҳордиқ ўриндиқлари, чиқинди ташлаш учун замонавий экоқутилар ўрнатилишини таъминлаш.

2024 йил май

12.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб йўл белгилари ва туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатиладиган жойларни аниқлаш ҳамда белгиланган жойларга ўрнатиш.

2024 йил май

13.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб селфи зоналари ва маданий ҳордиқ чиқариш объектлари жойларини аниқлаш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ташкил этиш.

2024 йил июнь

14.

«Туризм ҳалқаси» йўлига туташ ҳудудларни хатловдан ўтказган ҳолда очиқ турдаги автотураргоҳлар жойларини аниқлаш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда автотураргоҳлар қуриш.

2024 йил июнь

15.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб Wi-Fi ҳудудлар жойларини аниқлаш ва уларни ташкил этиш.

2024 йил май

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

16.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб савдо-хизмат кўрсатиш шохобчалари жойларини аниқлаш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ташкил этиш.

2024 йил июнь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

17.

«Туризм ҳалқаси» бўйлаб замонавий санитария-гигиена шохобчалари жойларини аниқлаш ва шохобчаларни қуриш.

2024 йил май

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

Туризм кўчалари ва савдо-кўнгилочар объектларни ташкил қилиш

18.

Гулбозор маҳалласида Тошкентнинг қадимги тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда туризм кўчасини ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

18,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

19.

Бунёдкор кўчасида туну кун ишловчи умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш орқали гастрономик туризм учун шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил ноябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

20.

Самарқанд дарвоза маҳалласи ҳудудидан ўтган Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини тупроқ билан тўлдириш.

Пайдо бўлган бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш орқали кўнгилочар кўчалар, ресторанлар, савдо-хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш.

2024 йил

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан

Банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

21.

Шайхонтоҳур туманида жами 2 минг ўринли 8 та замонавий меҳмонхона ташкил этиш.

2023-2024 йиллар

3 310,0

Банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

(Захидов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра лойиҳалар қийматига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июндаги ПҚ-182-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аукцион савдоларига чиқариладиган Шайхонтоҳур туманидаги таълим ташкилотларидаги бўш ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манзили

Мақсади

Аукционга чиқариладиган ер майдони

(га)

1.

«Ибн Сино» МФЙда жойлашган 262-сон мактаб ҳудуди

Хусусий мактабгача таълим ташкилотини (МТТ) ташкил этиш

0,16

2.

«Катта Жарариқ» МФЙда жойлашган 320-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

3.

«Шодлик» МФЙда жойлашган 276-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,08

4.

«Маннон Уйғур» МФЙда жойлашган 167-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,08

5.

«Тинчлик» МФЙда жойлашган 92-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

6.

«Олим Хўжаев» МФЙда жойлашган 157-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

7.

«Чархновза» МФЙда жойлашган 254-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

8.

«Янги Белтепа» МФЙда жойлашган 316-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ва мактаб ташкил этиш

0,45

9.

«Коҳота» МФЙдаги фаолияти юритмаётган 21-сон давлат МТТ ҳудуди

Хусусий мактаб ташкил этиш

0,36

ЖАМИ:

1,77

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июндаги ПҚ-182-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

Лойиҳа қиймати

(млн сўм)

Молиялаштириш манбаи

Жами

176 760

I.

Мактабгача таълим ташкилотлари, жами

3 012

43 600

Реконструкция қилиш

180

6 400

1.

«Шофайзи» МФЙдаги 187-сон мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш

ўрин

180

6 400

Республика бюджети

Янги қурилиш ва мукаммал таъмирлаш

2 832

37 200

2.

«Шодлик» МФЙдаги 588-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

840

12 000

Республика бюджети

3.

«Боғкўча» МФЙдаги 321-сон махсус мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

72

2 500

Республика бюджети

4.

«Ипакчи» МФЙдаги 259-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

240

2 000

Республика бюджети

5.

«Сархумдон» МФЙдаги 445-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

420

3 500

Республика бюджети

6.

«Ибн Сино» МФЙдаги 197-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

720

10 000

Республика бюджети

7.

«Зафаробод» МФЙдаги 456-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва 180 ўринли янги қўшимча бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

540

7 200

Республика бюджети

II.

Умумтаълим мактаблари, жами

6 328

114 360

Янги қурилиш ва мукаммал таъмирлаш

6 328

114 360

8.

42-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 990 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 050

25 500

Республика бюджети

9.

59-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 540 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

960

21 400

Республика бюджети

10.

169-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 660 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 010

22 460

Республика бюджети

11.

132-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 540 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 500

21 400

Республика бюджети

12.

180-сон мактабга қўшимча 540 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 500

16 400

Республика бюджети

13.

45-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 200 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

308

7 200

Республика бюджети

III.

Бошқа объектлар, жами

1 000

18 800

14.

«Каттаҳовуз» МФЙда жойлашган туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ҳамда бинода жойлашган 6-сонли болалар стоматологик поликлиникасини мукаммал таъмирлаш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

қатнов

500

11 000

Республика бюджети

15.

«Тахтапул» МФЙда жойлашган 42-сон поликлиникани мукаммал таъмирлаш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

қатнов

500

7 800

Республика бюджети

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2023 й., 07/23/182/0349-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)