Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 6 ИЮНДАГИ 200-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида устуворликларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига юкланган вазифаларни самарали бажариш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат харажатларини қисқартириш ҳамда Ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 296-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 484-модда)
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси юқорида кўрсатилган биноларни белгиланган тартибда қабул қилсинлар ва топширсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 25 август,
367-сон